26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Биз ҳам юксакларга тиккандик кўзни...

...Бизда ҳам бор эди матонат-бардош, деганларидек, сабр қилсак, ғўрадан ҳалво битишига гувоҳ бўляпмиз. Туркистон вилояти ўзининг бир йиллигини нишонлади. Янги вилоят маркази – маънавий пойтахтда ажойиб қурилишлар авжида. Бинокорлар бир-биридан чиройли, бежирим иншоотлар бунёд этишяпти. Шиддат ва шижоат уйғун қалбларда яратиш ва яшнатиш истаги мужассам. Бошқа вилоятлар ва юртимиздаги йирик, қудратли компаниялар муқаддас шаҳарда салобатли бинолар қад ростлашига ҳисса қўшишмоқда. ҚР Тўнғич Президенти – Элбоши Н. Назарбаев ўтган йили минтақанинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти масалалари муҳокама қилинган кенгашда тадбиркорлар давлат томонидан мунтазам равишда қўллаб-қувватланганини, эндиликда улар ҳам мамлакат ривожига ҳисса қўшмоқлари даркорлигини тилга олганди. Айни пайтда Туркистон шаҳридаги бунёдкорлик ишларининг бориши Ҳукумат раҳбари Асқар Маминнинг назоратида.

Кўкка бўй чўзаётган маъмурий бинолар қаторида биз, қалам аҳли – журналистлар кўз тиккан ўзига хос улуғ даргоҳ ҳам бор. Бу – Оммавий ахборот воситаларига мўлжалланган Медиа-марказ. 

Унинг қурилишига, сифатли ва замонавий қиёфа кашф этишига Алмати шаҳрининг ҳокимлиги бош-қош. Иншоотни эса “BI Group” МЧБ барпо этмоқда. Минтақадаги учта газета – “Оңтүстік Қазақстан”, “Жанубий Қозоғистон” ва “Южный Казахстан” нашрлари ҳамда “Оңтүстік» телеканали кўчиб борадиган бино октябрь ойида фойдаланишга топширилади. Демак, журналистлар юксак орзу-умидлар билан кутаётган онлар, муқаддас шаҳарда фаолият юритишга эришиш фурсатлари тобора яқинлашмоқда.

– Туркистон шаҳрида йирик, залворли бинокорлик-бунёдкорлик тадбирлари амалга оширилмоқда. Тараққий этаётган ҳудуднинг 1,56 гектарини сизлар фаолият юритадиган Медиа марказ эгаллайди. Бу ерда қурилиш ишларини жадаллаштириш учун барча имкониятлар яратилган. Шу боис пудратчи компания иншоот қурилишини кузда битириб, фойдаланишга топшириш ниятида, – дейди Туркистон вилоят қурилиш бошқармасининг бошлиғи Тўхтар Усипалиев.

Бошқарма бошлиғининг гапига қараганда, замонавий намунада барпо этилаётган иморат 4та устинги ва битта ерости қаватидан иборат экан. У ерда журналистларнинг тўлақонли фаолият юритиши – ижод қилиши учун барча имкониятлар яратилади ва сўнгги русумдаги, зарур асбоб-ускуналар билан таъминланади.

Азиз ҳамкасблар! Худо хоҳласа, нурли манзиллар сизу бизга мунтазир. ХХI аср – ахборот асри, шу боис давлатимизнинг оммавий ахборот воситаларига ғамхўрлиги бежиз эмас.

 – Янги бинода, янги вилоят марказида бугунгиданда сифатлироқ, самаралироқ меҳнат қилиш йўлида бутун куч-ғайратимизни аямаймиз, – дейишмоқда ҳамкасбларимиз – «тўртинчи ҳокимият» вакиллари.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни – байрам муборак, азиз қалам аҳли!

Мақсад БЕК, 2019-06-28, 18:46 587
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.