26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳолига янги имкониятлар

ҚЎШИМЧА ГРАНТЛАР АЖРАТИЛАДИ

Ҳукумат мажлисидан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида ҚР Таълим ва фан вазири А. Аймағамбетов Давлат раҳбарининг топшириғига кўра кўп болали оилалар ва манзилли ёрдам олаётганларга қўшимча ажратилаётган грантларнинг айнан қайси ихтисосликларга йўналтирилганлигини маълум қилди.

 А. Аймағамбетовнинг айтишича, бундай ихтисосликлар меҳнат бозорининг  эҳтиёжига қараб аниқланади.

– Қўшимча грантларни ажратиш учун маблағлар маҳаллий ижро органларига, маҳаллий бюджетларга трансферт сифатида юборилмоқда. Бозор талабига ва ҳар бир минтақада аниқ мутахассисларнинг кераклиги эътиборга олиниб, зарур ихтисосликлар аниқланади, – деди вазир. 

Республика аҳамиятидаги вилоятлар, шаҳарлар ва пойтахт ҳокимлари танлов комиссиясини тузишади. Танловда иштирок этишнинг мажбурий шарти – ЯМТнинг чегара баллини жамлаш.

– Аввало 53785та асосий грантга республика танлови ўтказилади. Кўп болали оилалар ва манзилли ёрдам оладиган оилалардан чиққан, асосий танлов натижалари бўйича грантга эга бўлмаган талабгорлар қўшимча мақсадли грантлар бўйича танловда иштирок этиш учун маҳаллий ижро органларига ариза бера олади, – деди вазир.

Қўшимча грантлар бўйича танловга аризалар 5 ва 10 август оралиғида берилади. Грантлар 25 августгача тайинланади. Грант соҳибларининг рўйхатини ҳокимликлар маҳаллий ОАВларида эълон қилади. Барча грант соҳибларига 20949 тенге миқдорида стипендия тайинланади, шунингдек, таътил пайтида йилига икки марта йўл ҳақи (4 ОҲК миқдорида) ва улар ётоқхонага биринчилар қаторида жойлаша оладилар.

СТИПЕНДИЯ ОШАДИ

Коллежларда ишчи ихтисослиги бўйича 122 минг одам таълим оляпти. Ижтимоий кафолат сифатида бир марталик иссиқ таом (кунига 350 тенге), таътил пайтида йилига 2 марта йўл юриш учун 4 ОҲК (10100 тенге) миқдорида тўлов ва 16 759 тенге миқдорида стипендия кўзланган. Ишчи ихтисосликлари бўйича ўқийдиган талабаларнинг 70 фоизи ижтимоий аҳволи ночор аҳоли қатламига мансуб. Талабаларни қўллаш мақсадида Давлат раҳбари стипендияни 30 фоизга оширишни топширди. Янги ўқув йилида стипендия миқдори 21 787 тенгени ташкил этади.

Истеъдодли ёшларни аниқлаш бўйича

Айни дамда “Қозоғистоннинг истеъдодли болалари” маълумотлар базаси ташкил этилган, унда 26,5 минг ўқувчи республика ва халқаро олимпиадалар ҳамда илмий лойиҳалар танловлари ғолиблари тўғрисида ахборот бор.

Истеъдодларни аниқлаш, қишлоқлар ва чекка аҳоли манзилларидаги болаларни қамраб олиш мақсадида ҚР Таълим ва фан вазирлиги ҚР Тўнғич президенти жамғармаси билан қобилиятли болаларни қўллашнинг янги концепциясини тайёрлади. Қишлоқ ва кичик шаҳарларнинг мактабларидан чиққан болаларга алоҳида эътибор қаратилади. Саралашда назарий билимигина эмас, балки мантиқий фикрлаши ҳамда тажриба ва амалиётни ўзлаштиришига қараб ҳам баҳоланади.

“Мактабга йўл” акцияси

ҚР Таълим ва фан вазирлиги жорий йилда “Мактабга йўл” республика хайрия акцияси бўйича қўшимча тадбирлар қўллайди, акция 2008 йилдан бери йил сайин юртимизнинг барча ҳудудларида ўтказилиб келинади.

–Жорий йилги акция бир ой аввал, яъни 1 июлдан бошланади. Кўмакка муҳтож болаларни имкон қадар қамраб олиш мақсадида сайёр пунктлар ташкил қилинади, шунингдек, кўнгиллилар жалб этилиб, тезкор гуруҳлар уюштирилади, – деди А. Аймағамбетов.

2019-07-03, 18:21 598
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.