26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Арис ''ақлли шаҳар'' бўлади

Вилояти ҳокими Ў. Шўкеев Арис шаҳрида рақамлаштириш масаласи бўйича мажлис ўтказди. Туркистон вилоят ахборотлаштириш, давлат хизматларини кўрсатиш ва архивлар бошқармаси бошлиғи Елнур Утебаевнинг айтишича, Арис шаҳрини рақамлаштириш бўйича ишлар юритилмоқда.

 Яқинда 17та шўъбага бўлинган шаҳарнинг  3D харитаси тайёрланди. Бу харитага шаҳардаги уйлар ва  уларда рўйхатга олинган уй соҳиблари тўғрисида маълумотлар киритилган. Қўшимча тарзда шаҳар кадастрига киритилмаган уйлар ҳам аниқланган. Шу боис вилоят ҳокими ҳаммани ҳужжатлаштириш базасига киритиш бўйича топшириқ берди. Ушбу харита орқали Арис шаҳрида бўлган фавқулодда ҳолатга ёрдам бериш осонлашди. Ҳар бир уй рўйхатга олиниб, улардаги қурилиш ишлари, гуманитар ёрдам  етказилиши назорат қилинади. Аҳоли бу ишларни онлайн тартибда назорат  қилиб, камчиликлар аниқланса, тегишли  жойларга хабар беради.

Шу билан бирга йиғинда эвакуация чоғида ҳужжатларини йўқотган аҳолига улар бепул  берилиши таъкидланди.

 Ў. Шўкеев Арисни “ақлли шаҳар”га айлантириш йўлидаги ишларни кучайтириш ва аҳолининг  турмуш шароитини яхшилашга йўналтирилган ташаббусларни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берди.

2019-07-05, 17:20 584
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.