26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Туркистон вилояти "Ёшлар имконият маркази"да “Қозоғистон Республикаси Пре­зиденти Қ. Тўқаевнинг халққа Мактуби: маиший ва ижтимоий янгиланиш йўналиши” мавзуида давра суҳбати ўтди. Тадбирни Евроосиё интеграция институти билан Тур­кистон вилояти ҳокимлигининг ижтимоий ривожланиш бошқармаси биргаликда уюш­тирди. ҚР Президентининг Мактубидаги йўналишларни муҳокама қилишга ба­ғишланган учрашувда таълим соҳаси, фахрийлар кенгаши вакиллари, ёшлар ва тад­­­­биркорлар қатнашдилар.

Давра суҳбати модератори, таниқли сиёсатшунос Ерлан Саиров Республика Президентининг Мактуби мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг асо­сий элементи ва ижтимоий ўзликнинг янгиланиш харитаси эканлигини алоҳида таъкидлади.

– Президент Мактуби ҳукумат ва фу­­­­­қа­ролар орасидаги алоқанинг янги шак­­лини излашга, аҳоли билан яқин му­­­­­но­сабатда бўлишнинг янги механизмни топишга ундайди. Бунда ёшлар энг фа­ол ва асосий куч эканига шубҳа йўқ. Мак­­­­­тубда ижтимоий масалалар би­­­­лан бирга ижтимоий-сиёсий жараённи ян­­­­­­­­­­­гилаш, жамият билан ҳокимлик ора­си­­да мулоқот ўрнатиш масалалари қам­­раб олинган. Ҳеч бир жамият ёки дав­лат ўзгаришсиз ривожлана олмайди. Шунинг учун, биз жамиятдаги янги ўзга­ришлар, ривожланиш жараёнларига тайёр туришимиз зарур. Бунинг учун мил­латнинг онгини ўстириб, янги иж­ти­моий андазаларни ишлаб чиқиш дар­кор, – деди сиёсатшунос, сўнг Тур­кистон шаҳрининг йирик марказга айланишига ишонч билдирди.

Туркистон шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Ж. Қулбайимбетов Президент Қ. Тўқаевнинг Мактуби янги сиёсий давр­га йўл очганини айтди. Мактубда бел­гиланган вазифаларни фақат муҳокама қилмай, амалий ишга кўчиш керак”, деган тўхтамга келдилар. 

Давра суҳбатида демография, таълим, ижтимоий ёрдам, уюшган жиноятчиликка қарши кураш, сиёсий либерализация, одам капиталини ривожлантириш, қозоқ халқини ишбилармонликка ўргатиш, фуқаровий жамиятни ривожлантириш, маънавият, маданият соҳаларига оид фикрлар ўртага ташланди.

 

  

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-09-19, 21:46 659
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.