26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яшилликка буркансин олам

Туркистон вилоятида 1,3 миллиондан зиёд кўчат ўтқазилади.

Туркистон шаҳрини шамолдан сақлаш, табиий муҳитни яхшилаш мақсадида “Яшил белбоғ” бунёд этилаётганидан хабарингиз бор, албатта. Бу топшириқни жорий йил Давлат раҳбари мутасаддиларга тайинлаб, бу борадаги юмушларга туртки бўлди.

Режага кўра, “Яшил белбоғ” 2019-2021 йиллар оралиғида дарахт кўчатлари ўтқазиб, ўрмон ҳудудларини кенгайтиришни кўзлайди. Бу улкан иш  7700 гектар майдонда амалга оши­рилади. “Яшил белбоғ”даги юмушлар тўрт босқичда бажа­рилади. 2020 йилда илмий тадқиқот ишларига эътибор берилиб, махсус лабораторияларда ҳудуднинг табиий ша­роитлари ўрганилади. Туркистон шаҳри иқлимига мослашган дарахт кўчатлари, гуллар, буталарни етиштириш бўйича ишлар қилинади.

  Айни пайтда вилоят ҳокимлиги шаҳарда шанбалик ўтказиб, унда барча бошқарма ва департаментлар ходимлари ҳамда маҳаллий аҳоли қатнашувини таъминлади.  Шанбаликка 16та туманнинг фаоллари ҳам  жалб этилди. Одамлар вилоятнинг марказий шаҳрини ободонлаштириш мақсадида, “Яшил белбоғ” дастурининг дебочаси сифатида 24 мингдан зиёд дарахт кўчатини ўтқазишди. Тозалаш ишларига 33та техника сафарбар этилди.   

 Шуни таъкидлаш жоизки, вилоят маркази кўкаламзор­лаштириш мақсадида 16та мавзега бўлинган. Ҳар бир мавзега масъул туман ва шаҳарлар ўзларига ажратилган майдонда дарахт кўчатларини ўтқазишади. 

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-10-22, 05:30 580
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.