26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҲОКИМ ШАҲАР ОРАЛАДИ

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон шаҳридаги қатор қурилиш иншоотларини оралаб, маҳаллий аҳоли билан учрашди. Минтақа раҳбари амалга оширилаётган ишларга маъсул раҳбарларга аниқ топшириқлар берди.

Вилоят раҳбари дасввал  маъмурий-тадбиркорлик мар­ка­зида бўлди. Қурилиш ишла­рини 2019 йил декабрь ойида тугатиш режаланмоқда. Ҳозирги кунда вилоят ҳокимлиги, бошқармалар ҳамда департаментлар бино­ларининг қурилиши юритил­моқда.

Ўмирзақ Естайули бошчи­лигидаги гуруҳ Нур-Султан май­дони ва Медиа марказда бўлди. Алмати шаҳри буюртмаси асо­сида қурилаётган ин­шоот­­нинг умумий майдони – 3 минг квадрат метрни ташкил қи­­­лади. Қурилиш-монтаж иш­ла­ри 2019 йил февраль ойида бош­ланган эди. Туркистон шаҳ­­­­­­­ри­­нинг маънавий-маданий ҳу­­­ду­­дида Қўстанай вилояти бу­­­­­­­юртмасига биноан “Никоҳ са­­­ро­йи” қурилмоқда. Унинг уму­мий майдони – 0,36 гектар. 

Бундан ташқари ҳоким маъмурий-тадбиркорлик мар­ка­зида қад кўтарадиган кўп қа­ватли уйлар қурилиши билан танишди. Бу ерда 12 қа­­­­­­­ватли 36та уй мажмуасини қу­риш режаланмоқда. Умумий май­дони 207,3 минг квадрат метр бўладиган мажмуани “Фев групп” МЧБ ўз маблағи ҳисо­бидан (1980 квартира) бунёд этади.

Шу билан бирга минтақа раҳбари тўкис таъмирлаш иш­­­­­лари олиб борилаётган Тур­­­кистон магистрал сув кана­ли­да бўлди. Кентов йўли бўйига ўтқазилган кўп йиллик да­рахт­лар келаётган баҳорда барг ёзиб, атрофни яшилликка бур­кайди. Минтақа раҳбари экил­ган кўчатларни яхшилаб пар­варишлашни топширди. 

Ўмирзақ Шўкеев катта май­донда барпо этилган  истироҳат боғида тўхтаб, ундаги болалар ўйин майдончасини кўрди. 

Минтақа раҳбари тегишли соҳа етакчиларига олиб бо­ри­лаётган иншоотларни си­фатли ва тасдиқланган жадвалга му­вофиқ тугатилишига асосий эътиборни қаратиб, назоратни ку­чайтиришни топширди. 

Шаҳарликлар Туркистоннинг ривожига қўшаётган ҳиссаси кат­та эканини айтиб, вилоят раҳбарига ўз миннат­дорчи­лик­ларини билдирдилар.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати хабар қилади., 2019-10-24, 05:37 568
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.