26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мурувватнинг ёрқин ифодаси

  Қозоғистонда ногиронлар реабилитация ашёлари ва махсус ижтимоий хизматларга буюртма беришлари мумкин

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб ногиронлиги бор шахслар реабилитация ашёлари ва махсус ижтимоий хизматларга ижтимоий хизматлар портали орқали мустақил равишда буюртма бера оладилар.

Ногиронлиги бор шахсларни реабилитация воситалари билан таъминлаш протез-ортопедия, сурдотехника, тифлотехника ва гигиена воситалари, шунингдек, ногиронлик ўриндиқ-аравачаларини тақдим этишни ўз ичига олади. Махсус ижтимоий хизматларга хусусий ёрдамчилар, ишоравий тил мутахассислари  ва санаторий-курортда даволаш хизматлари киради.

Бугунги кунда техник реабилитация воситалари (ТРВ) ва юқорида таъкидланган хизматлар давлат хариди йўли билан амалга оширилади. Ижтимоий хизмат тизимини замонавийлаштириш, хизматлар сифати ва ҳаммабоплигини ошириш учун 2020 йил 1 январдан бошлаб мамлакатнинг бутун ҳудудида ижтимоий хизматлар портали жорий этилади.

Портални жорий этиш натижасида ТРВ ва махсус ижтимоий хизматлар кўрсатиш муддати илгариги 8 ойдан бир-икки ҳафтагача қисқаради. Ногиронлиги бор фуқароларнинг хоҳишига кўра техник реабилитация воситалари ва хизматлари белгиланган қийматини қоплаш механизми кўзда тутилган. Бу,  порталда қимматроқ товар ва хизматларни танлаб олишда қўшимча ҳақ тўлаш функциясига эришиш мумкин, деганидир.

Порталнинг жорий этилиши реабилитация воситалари ва хизматларига қулай эришиш, ягона дарча орқали, уйдан чиқмаган ҳолда ўз вақтида ижтимоий ёрдам олиш, шунингдек, алоҳида эҳтиёжларни, етказиб берувчилар, ижтимоий ходимлар ва мутахассислар ҳақидаги маълумотларни олишни таъминлайди. Бу эса ҳалол рақобатни кучайтириш, реаблитация воситалари ва хизматларини амалга оширишда  салоҳиятли етказиб берувчилар иштирокининг шаффофлигини таъминлаш имконини беради.

Илгари хабар қилинганидек, қалдирғоч тартибидаги ушбу портал Ақтўбеда ишга туширилди ва муваффақиятли амалга оширилмоқда. Бир қанча тиббий-ижтимоий муассасалар унга қўшилди.

Бу имкониятдан Қозоғистоннинг барча шаҳарларида яшовчилар фойдалана олиши режалаштирилмоқда, у 400 мингдан кўпроқ фойдаланувчилар ва 200 мингдан зиёд етказиб берувчиларни қамраб олади.

 

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги., 2019-10-29, 04:42 757
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.