26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
МОҲИЯТЛИ ЛОЙИҲАЛАР КЎРГАЗМАСИ

2019 йил 1 ноябрда Нур-Султан шаҳридаги Мустақиллик саройида “Қозоғистоннинг энг яхши ижтимоий лойиҳалари” республика кўргазмаси ўтади.

Тадбир ташаббускорлари – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси.

Танловда иштирок этиш учун 224 ариза келиб тушди, шу жумладан, минтақавий босқичда 57та лойиҳа танлаб олинди, уларданнинг 14таси финалга чиқди. Кўргазмага Алмати шаҳридан – 4, Жамбил вилоятидан – 2, Шимкент, Павлодар, Қўстанай шаҳарлари, Ақтўбе, Туркистон, Ғарбий Қозоғистон ҳамда Шимолий Қозоғистон вилоятларидан биттадан лойиҳа тавсия қилинди.

Жорий йилда лойиҳалар “Ижтимоий муаммоларни ҳал қилишни ахборий жадаллаштириш”, “Ижтимоий соҳадаги кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантириш”, “Тенг имкониятлар билан таъминлаш”, “Ногиронларни ҳам ҳисобга олганда, фуқароларни иш билан таъминлашга ёрдамлашиш” ҳамда “Ҳаётий қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдамлашиш” каби 5та йўналиш бўйича баҳоланади.

Танлов ғолиблари ҚР Меҳнат ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги вакиллари, ҚР Парламенти Мажлиси депутатлари, бизнесменлар, НҲТ ва ОАВ раҳбарлари, шунингдек, Ижтимоий соҳа фахрийларидан иборат саралаш томонидан билан аниқланади.

Кўргазманинг мақсади – ҳаётда қийинчиликларга дучор бўлган фуқароларга ҳамда кексалар, ногиронлар, кўп болали ва кам таъминланган оилаларга аниқ ёрдам кўрсатишга йўналтирилган  ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.

Таъкидлаш жоизки, 2013 йилдан то 2019 йилгача, яъни лойиҳани амалга ошириш йилларида танловда қатнашиш учун 1 192та ариза келиб тушган, шундан 228та ижтимоий лойиҳа минтақавий даражада, 19таси республика даражасида ғолиб деб топилган.

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2019-10-30, 02:44 451
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.