26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўртадаги “парда” кўтарилмасин! ёхуд Қизиқчилик санъати тубанликка юз тутдими?

Машҳур қизиқчи Ҳожибой Тожибоевнинг ичакузди, ҳаётий ҳангомаларини, тилдан-тилга кўчиб юрадиган латифаларини эшитиб катта бўлганмиз. Ҳозир элга машҳур қизиқчиларни бизнинг авлод Ҳожибойга таққослайверади ва улардан ҳафсаласи пир бўлиб, ўзлари севган қизиқчининг латифаларини бир-бирига айтиб юришади. Қизиқ томони шундаки, кўп йиллар самарали ижод қилса-да, Ҳ. Тожибоев саҳнада ҳеч қачон қўпол, бепарда сўз ишлатган эмас. Унинг чиқишларини оила жам бўлиб кўра олардик, маза қилиб кулардик. Ҳозирги кунда унинг ижодини таҳлил қиларканман, менга манзур бўлгани – биз севган қизиқчи жамиятдаги муаммоларнинг тезроқ ҳал қилинишини истаб, ҳар бир сатира остига қандайдир муаммони “беркитган” экан...

Ҳозир-чи? Энг “машҳур” гуруҳлар саҳнада беҳаёлик қилмаса, мухлис тўплаёлмайдигандек, бир-бири билан ўчакишгандек, қуюшқондан чиқиб кетишмоқда, назаримда. 

“Дизайн” гуруҳининг икки аъзоси кичик даврада беҳаё латифаларни айтгани WhatsAppда тарқалиб кетганини кўпчилигимиз кўрдик. Улар ижтимоий тармоқда кечирим сўрасаларда, тегишли ташкилот уларни лицензиясидан маҳрум қилди. Кимлардир мазкур ташкилотни “гегемон”ликда айблади. Ёшлар тарбиясини бузадиган бундай ишлар учун ким бўлишидан қатъиназар жазоланиши шарт, деган фикрда бўлганлар ҳам оз эмас. Яқинда эса мазкур ижтимоий тармоқда таниқли аскиячи Абдулла Акбаровнинг беҳаё латифасини эшитдик. Унга ҳам тегишли жазо қўлланилиши керак, деб ҳисоблаймиз.

Тўғри, ҳеч биримиз камчиликдан холи эмасмиз. Лекин ҳозир ижтимоий тармоқ деган “бало” қаердадир қилган ножўя хатти-ҳаракатингизни бир зумда дунёнинг бошқа томонида кўрсатиш имкониятига эга. Юқоридаги санъаткорларнинг кўп йиллик меҳнатидан юз буриш нотўғри, бироқ уларнинг бу ишига шунчаки эътиборсизлик билан қараб туриш ҳам адолатдан бўлмас. 

Авваллари аския кечаларида фақат эркаклар қатнашарди, шунда ҳам аскияларда уятли сўзлар ишлатилмас эди. Пайров билан, коса тагида нимкоса тарзида, шахсиятга тегмаган ҳолда ўтарди тадбирлар. Энди-чи? Замонавий кулги гуруҳлари катта саҳналарда тап тортмай номаъқул, уятли сўзларни баралла айтишмоқда. Ана шу концертларга кимлардир онаси билан боради, кимлар эса оилавий. Шармандали саҳна кўринишларини улар бирга ўтириб кўришга “мажбур”. Енгил-елпи, тайин-тутуруғи йўқ гаплардан оилавий кулмоқдамиз. Натижада она ва бола, ота ва қиз ўртасидаги “парда” кўтарилиб кетаётгандек?Ана шу арзимаган деб билган аскиялар тарбия борасида “катта бузилишлар”га сабаб бўлмоқда. Сиз бунга нима дейсиз, азиз газетхон?

 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2019-11-12, 21:40 655
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.