26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ДИН ВА АНЪАНАЛАР УЗВИЙЛИГИ

Хожа Аҳмад Яссавий но­­­­­­­­­­­­­­­­­­­мидаги Халқаро қозоқ-турк уни­верситетида Туркистон ви­­­­­­­лоят ижтимоий тараққиёт бошқармасининг ташаббуси билан мамлакатимизда диний барқарорликни таъминлаш, дунёвий давлат тамойилларини тарғиб қилиш, сохта диний ташкилотлар тузилишининг олдини олиш мақсадида вилоят ахборот-тарғибот  гуруҳлари (АТГ) аъзоларининг семинари ўтказилди. Тадбирда АТГ аъзо­­­­­­­­­­­­­­­­­­ларининг малакасини оши­­­­риш, диний экстремизмни тарғиб қилишнинг олдини олиш, айниқса интернет ва иж­­­­­­тимоий тармоқларда сақланиш чораларини ва жамиятда сал­бий оқимларга қарши тура оладиган ягона иммунитетни шакллантириш ҳақида сўз юри­тилди. 

Семинар-тренинг ишида ҚМДБ қошидаги республика ах­борот-тарғибот гуруҳининг аъзоси А. Қуаниш­­баев, таниқ­­ли диншунос М. Исахан, ша­ҳар, туман ички сиё­сат бў­лим­­ларининг раҳ­­­барлари ва дин соҳасида масъул хо­дим­лари, олий, ўрта таълим муассасаларининг ўқи­­­тув­­чи­лари ҳамда ма­гис­­­­­­­­трантлари, ҚМДБнинг Тур­кис­тон вилояти бўйича вакили, ша­ҳар ва ту­манларнинг бош имом­лари, умумий ўрта мактаб­ларнинг “Дунёвийлик ва дин­шу­нослик асос­­­лари” фани му­ал­лимлари, шунингдек, ом­­ма­­­­­­­­вий ахборот воситалари ва­­­киллари қатнаш­дилар.

Семинар-тренингни ви­лоят ижтимоий тараққиёт бош­­қар­маси раҳбари ўрин­­­босари ва­зифасини бажарувчи Д. Сариев очиб, олиб борди. 

– Ҳозирги кунда Қозоғистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида дин­нинг роли ортмоқда. Дин – жа­мият­даги маънавий соҳанинг жуда муҳим қисмларидан би­рига, нуфузли ижтимоий инс­­­титутга айланмоқда. Халқи­­­­­миз­нинг аксарияти айнан ўша дин орқали анъанавий қадриятлар ва ижтимоий та­факкур тамо­йилларини яхши­лашга интил­моқда, – деб таъкид­лади у. 

Учрашув давомида ҚМДБ қошидаги республика ахборот-тарғибот гуруҳи аъзоси Ар­ман Қуанишбаев, диншунос Исахан Муқан, ҚМДБнинг Тур­кистон вилояти бўйича ва­кил имоми М. Ақтамберди тре­­­­нинг иштирокчиларига дунёвий мамлакатда ҳаёт кечи­ра­ётга­­нимизни эслатган ҳолда, эл­нинг тинчлиги ва келажаги учун диннинг тўғри йўлидан оғиш­маслигимиз зарурлигини тушун­­тирдилар.

Мамлакатимизга танилган ус­тоз Арман Қуанишбаев ўз сў­зида дин ва анъаналарнинг уз­вийлиги бугунги кунда катта роль ўйнашини, халқнинг урф-одат­лари ва удумлари Ис­лом динимизнинг томирига асослан­ганини етказди. Келгуси авлод ўз миллатига хизмат қи­­лиши учун барча ота-оналар бе­­­­шикдан тарбия беришлари ке­­­­­­­раклиги ҳам таъкидлаб ўтил­ди. 

Учрашув сўнгида иш­тирок­чиларга махсус сертификатлар топширилди. 

 

Туркистон вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-11-14, 04:25 494
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.