26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бозор талаби қатъий

USAID агентлиги ташаббуси билан Шимкентда 9 бор ўтказилган Марказий Осиё савдо форуми яна бир йирик ташаббусга “ивитқи” бўлди – куни кеча мегаполисимизда иш бошлаган аграр-индустриал минтақасининг тақдимоти ўтди. Ўлкамизда машҳур мазкур ҳудуд биринчилардан бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашди. Дастлабки ҳисобларга кўра 3 млн. долларга баҳоланган лойиҳа нафақат соҳани ривожлантиради, балки янги иш ўринларини ҳам яратиб беради.

Тадбирни Шимкент шаҳри ҳокими Е. Айтаханов очиб, форум иштирокчиларини Қозоғистондаги учинчи шаҳарда учрашганлари ва айнан Шимкентни танлашганидан хурсандлигини етказди. 

– Мазкур тадбирда 500дан зиёд турли компаниялар раҳбарлари, давлат тармоғи вакиллари иштирок этмоқда. Қишлоқ хўжалиги қўшни Ўзбекистонда яхши ривожланган, бундай шароит бизда ҳам мавжуд, захираларимиз етарли. Улар фойдаланаётган технологиялар, самарали усулларни биз билан баҳам кўришса, нур устига нур бўлар эди, – деди шаҳар раҳбари Ерлан Айтаханов иштирокчиларга самарали фаолият тилар экан.

АҚШнинг Қозоғистон Республикасидаги элчиси Уильям Мозер форум иштирокчиларини қутлаб, АҚШ Ҳукумати Марказий Осиё минтақасида аҳоли фаровонлигининг ўсишини, сармоялар ва очиқ савдо ривожланишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

 Анъанага кўра форум муҳим минтақавий масалалар ва ҳамкорлик истиқболларини ҳал этиш учун улкан мулоқот майдонига айланган. 

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Баҳодир Ҳолиқов ҳам сўзга чиқиб, аграр соҳада қўшни эллар билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш кун тартибидаги муҳим масала эканлиги, бундан томонлар фақат манфаат кўришини алоҳида таъкидлади. 

Асосий сессиялардан бири Марказий Осиёда мева-сабзавот савдосига инновацияларни кучайтириш масаласига бағишланди. Маърузалар Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги савдо муносабатларига бағишланди. 

– Меваларимизни хорижга сотишдан аввал учта бозор: Европа, Россия ҳамда Осиё давлатлари бозорини танлашимизга тўғри келди. Биз Япония бозорини танладик. Ўша давлат бозори талабларига жавоб бера олсак, демак, Корея ва Сингапурнинг бозорига кириш бизга осон бўлади. Қуритилган меваларни уларга таклиф этдик. Японияликлар маҳсулотларимизни ўрганиб чиқиб, ўзларининг лабораторияларида пестицидлар миқдори камлигини аниқлашгандан сўнг, маҳсулотларимизни харид қила бошлашди. Авваллари улар ҳеч истеъмол қилишмаган мева қоқини Ўзбекистондан харид қилишмоқда, – деди ўз маърузасида Япон-ўзбек савдо уйи директори Маҳмуджон Раҳимов.

Йиғинда иштирок этган “Дўланали мева боғи” фермер хўжалиги директори Ҳабибулла Назаровнинг тажрибаси ҳам осиёлик ҳамкорларга хуш келибди:

–Жорий йил 1 сентябрда хўжалигимиздаги майизхонани қуриб битирдик. Унда “Победа” ҳамда “қора киш-миш” навли узумларни чатиштиришдан олган “Сўғдиёна” навини майиз қиляпмиз. Японияликлар келиб, иш шароитимиз билан яқиндан танишишди. Пестицидни кам беришимиз, эвазига маҳаллий ўғитлардан фойдаланишимиз уларга маъқул бўлди. Ҳозирги кун талаби органик маҳсулот етиштириш, турли минерал ўғитлардан эмас, маҳаллий ўғитлардан фойдаланиш. Пестицидларни ҳосилни йиғиштиришдан 1 ой аввал тўхтатиш керак. 1 кило майизимизни 250 минг сўмдан сотяпмиз. Нархимизнинг баланд эмаслигига сабаб, биз уларнинг бозорини энди ўрганиб, кириб боряпмиз.

– Маҳсулотларимизни қуритишда муаммолар йўқ, чунки, бизда шамол кўп бўлади, у эса ўз навбатида барча касалликларни ҳам учириб юборади. Қуритилган меваларимизни Владивостоккача поездда, кейин Японияга самолётда етказишади. Қизиғи шундаки, японияликлар номаълум брендни харид қилишмайди. Мазкур бизнесдаги муҳим жиҳат одамлар хавфсизлиги ва саломатлигидир. Барра маҳсулотлар – ишлаб чиқариш қироли, ҳамкорлик эса савдонинг юраги. Ҳар доим мана шу жиҳатларга алоҳида кўнгил бўлинса, ишлаб чиқариш кўлами ўсиб бораверади, – деди “Ўрта Чирчиқ голден фрутс” ташкилоти директори Улуғбек Шодибоев. 

Форумда қўшни Республикадан келган фермер аёллар ҳам қозоғистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишди. 

Ҳамида Юсупова Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани Опускарон қишлоғидаги “Ҳамида Юсупова” фермер хўжалиги раҳбари. У Қозоғистонга 50 бош Герефорд зотли молларини харид қилиш учун шартнома тузишга келган экан. Бухоро вилоятининг Олот туманидан “Салимжон Ашур” фермер хўжалиги раҳбари 60 гектар ерда пахта ва ғалла етиштиради. Гектаридан 35 центнердан ҳосил олишаётганини айтган фермер энди чорвачиликни ривожлантирмоқчи экан. Шу сабабли форумга келибди. 

Анжуманда маъруза қилган йирик тадбиркорлар иқтисодиётда энг муҳими ишлаб чиқариш суръатлари эмас, балки савдо эканлигига алоҳида урғу беришди. Яъни сабзавотни ёппасига етиштиришгандан кўра аҳоли истеъмол қиладиган, харидоргир маҳсулотларни етиштириш жаҳон бозори талабларидан бири эканлиги таъкидланди.

Мунира ЖАМОЛИДДИН қизи, 2019-11-28, 04:41 460
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.