26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Замонанавий устозларга қўйиладиган талаблар ёхуд давр ўқитувчиси қандай бўлиши керак?

Ушбу мақолада замонавий муаллим ким ҳамда у қандай бўлиши керак, деган саволга жавоб берилган. Хўш, замон талабига мос ўқитувчи қандай бўлиши керак?

Дунёда шундай касб эгаси бор­ки, доим элини, юртини, ўз шо­­­гирдларини ўйлайди. Бу инсон – устоздир. Бу улуғ ном  мағрур жа­ранглайди. 

Ушбу мақоламда мен, замо­­­­­на­вий жамиятнинг янги ўқитувчиси ким, малакали ўқитувчи бўлиш учун нима қилиш керак, замонавий ўқитувчига қўйиладиган бир неча талабларни  кўриб чиқдим.

«Білімдіден шыққан сөз та­лап­тыға болсын кез», – деб Абай отамиз айтганидек, устоз ҳар до­им илм ва эзгуликни биринчи ўринга қўядиган шахс. Ҳаммамиз ўқитувчининг кўрсатмаларини олдик, билим ўргандик. Шунинг учун ҳам келажакка бошлайдиган ўқитувчи меҳнатини муносиб ба­ҳолаш жуда муҳим вазифа ҳи­собланади.

Ривожланган мустақил дав­­­­­латимизнинг асосий мақсад­ла­­ридан бири – билим соҳасини ривожлантириш. Мактаблардаги муҳим вазифа – ўқувчиларни ўз хоҳиши билан билим олишга, олган билимларини ум­ри­да

қўллай биладиган шахс си­фа­­­тида тарбиялаш. Бугунги кун ўқитувчисидан инноватор, ино­техник бўлиш талаб қилин­моқ­да. Ўқитувчи ўз тажрибасини ошириш учун янги тех­но­­­логия­ларни ўзлаштириб дарс ўтиши керак. Дарс давомида ҳар хил вазиятлар учрайди. Малакали устоз ҳаммасини уддалайди, ҳар бир дарсни турфа услубда ўтади. Ҳозирги давр ўқитувчиси дарсни тўғри режалаштириши учун ҳар бир ўқувчининг феъл-атвори, хулқи, дунёқараши, соғлигига оид маълу­мотларни яхши билиши керак.

 

Бугунги янги жамият ўқи­тувчиси ким? У қандай бў­лиши керак?

“Ўқитувчи – яратилишидан ай­тилганни етук тушуна олади­­ган, кўрган, эшитган ҳамда бил­ганларини хотирасида яхши сақ­­лайдиган ва ёдидан чи­қармай­диган, тез илғаб оладиган ақл эгаси, гапга чечан, илм-ҳу­нар­га чанқоқ, жуда ҳам сабрли, ин­ти­лувчан ва ор-но­мусни ар­доқ­лай оладиган, яқин ва бе­го­на одамларга адолатли, эл-юрт­­­нинг бағрига яхшилик ва эз­гу­ликни намоён этиб, қўрқиш ва инжиқликни билмайдиган, мард, довюрак бўлмоғи керак”,– деган эди Aл-Форобий бобомиз. 

Хўш, эртанги кунимизнинг да­вомчилари бўлган ёшларимизга сабоқ бераётган бугунги устоз­ларимизга қандай таъриф берсак бўлади? Замонавий ўқитувчи қандай бўлмоғи даркор?

Илгари ишда, биринчи нав­батда, талабчанлик кучли эди. Таълим дастурлари ҳозиргидек мураккаб бўлмаса-да, ҳар бир ўқитувчи ўз ишига маъсулият би­лан қараши шарт эди. Иш­га кечикиб келиш ҳоллари уму­ман бўлган эмас. Сабабсиз ке­чикишлар учун қаттиқ чоралар кў­­рилган. Мактаб директорлари ҳар бир ўқитувчининг дарс ўтиш жараёнини кузатиб борган, хато-камчиликлар айтилиб, эслатма бериб туриларди. 

Устозликнинг бошқа касб­лар­дан фарқи шунда-ки, у ин­сон­лар фарзандларини камолотга ет­казадиган, уларга оқ-қорани та­нитадиган, ҳар томонлама етук, намунали шахс бўлиши керак. Ўқитувчининг сабабсиз дарс­­га кечикиб кириши, ўзига ва шо­гирд­ларига нисбатан ҳурмат­сизлик белгисидир. 

Ҳозирги кунда устозла­римиз­нинг билим даражаси юқори. Уларда ўз имкониятларидан фой­даланиш учун қулайликлар етар­ли. Илгари мактаб ва ота-оналар ўртасидаги муносабатлар яхши йўлга қў­йил­­ганди. Ҳозир бирор мактаб ёки билим юртига ота-оналарни так­лиф қил­сан­гиз, нари борса, 10-20 фоизи келиши мумкин. Бу ҳам ўз фар­зандларининг тақдирига бефарқ қараётган ота-оналарнинг кўпчи­ликни ташкил этишини да­лиллаб турибди. Илгари бир синф­­д­ан бир ёки икки ота-она кел­май қолиши мумкин эди. 

Улуғ чех педагоги Ян Aмос Ко­менский: “Ўқитувчининг фао­лияти жуда катта аҳамиятга эга. Унга шундай нуфузли лавозим берилган-ки, бу лавозимдан ба­­ландроқ мансаб дунёда йўқдек”. Бу ҳолат педагогнинг дунё­­қа­рашидан, юрагидан келиб чиқади. Унинг зиммасида, фақат­гина бо­лага билим бериш эмас, унинг қобилиятини аниқлаб, шунга яра­ша тўғри йўналиш бера олиш ва­зифаси ҳам бор. 

Анъанавий дарсларда ўқув­чилар тайёр билим билан тани­шадилар. Янги ўтиладиган дарс­­­ларда бола ўзи ҳаракат қи­либ, изланиб, жавоб беришга ин­тилади. Устознинг равон нутқи, ҳарфларни тўғри талаффуз эти­ши, сўзлардаги урғу, жумлалар бенуқсон бўлиши, шевадаги сўз­лар­ни ишлатмаслик ва шу нутқ орқали билими, фикрига, ишончга эга бўлишларига имкон яратади. Болалар билан тўғри муносабатда бўлиш, ғамхўрлик қилиш, жон­ку­ярлик, хушмуомалалик кўр­са­тиш улардаги инсон қадр-қим­матини ҳурматлаш, демакдир. Ўқитувчининг одоби унинг сабр-қаноатида на­моён бў­ла­ди. Бо­ла­ларнинг шўх­лиги, ҳара­кат­чан­лиги уни ғазаб­лантир­мас­лиги керак, чунки булар болаларга хос хусусиятлар. 

Таълим ва тарбияда истак бил­дириш, илтимос, маслаҳат, ишон­тириш, талаб қилиш, тан­беҳ бериш, огоҳлантириш, рағбат­лан­тириш, обрў қозониш каби педагогик тарбия усулларидан фойдаланиш яхши самара бе­ради. Педагог учун ўқув­чи­нинг ички ҳолатини кўра би­лиш, унинг фикрини пайқаш, кай­фиятини тушунишнинг аҳа­мия­ти катта. Ус­тоз тарбиячидир, тар­бия до­но­ликни талаб этади. Бе­парво, ҳамма нарсага бе­ҳаф­са­ла қа­райдиган, касбини сев­майдиган, завқланмайдиган ўқитувчи ях­ши устоз бўла оладими? Касбий маҳорат, ижодий меҳнат, ўқув-тарбия ишларини ян­гича ўз­гаришлар билан ташкил этиш, янги инновациявий хизматини амалга оширишни талаб эта­ди. Бу вазифаларни, фақат иш­чан, саводли, билимли мута­хассисларгина амалга ошира оладилар.

Марк Туллей Цицерон: “Ўқи­тувчи – мактабнинг юраги. Ҳар бир шахсни билимга ча­қи­риб, тарбиялаб ўстирган ўқи­тув­чи­лар меҳнати ҳеч қачон сўн­май­ди. Шунга кўра замон ривожла­н­ган сайин фақат ўқув­­чи қо­­билиятигагина қараб талаб қў­йилмайди. Шу сабабли ўқи­тув­­­­чиларнинг ҳам ўқитиш услуб­ларини янгилаши зарур”, – деган.

ХХI аср – таълим ва фан даври, шу боисдан ҳам ўқувчи бир касбнинг эгаси бўлиб қолмаслиги керак. Яъни, сиз оммавий устоз бўлишингизни замон талаб қил­моқда. 

ХХI аср ўқитувчиси қан­дай бўлиши даркор? 

1. Таваккалчи. Янги асрнинг ўқитувчиси тўғри келган муам­мони ҳал қила туриб, тавак­каллик билан иш кўриши керак. Унинг бу хусусияти ўзгаларга са­боқ бўлади. 

2. Психолог. Ўқитувчи фақат билим берибгина қолмай,  ҳар бир ўқувчининг характери, руҳиятини аниқлаб олиши керак. Сабаби, ўқувчиларнинг қобилиятлари тур­лича. Гуруҳлаб ишлашда ҳам­масига тенг муомалада бўлиш керак.

3. Билимли ўқитувчи. Педагог сўзи тарбиячи ва устоз сўзларига яқин. Ўзи ҳам билимли, ҳам саводли педагог бўлгани яхши. Ўқувчини турли услубларда тар­бия­лаш, билим булоғи билан суғориш энг муҳими.

4. Раҳбарлик. Бугунги кунда дарсни фақат маъруза билан ўтиш ўқувчини қониқтирмайди. Ўқи­тувчи ўзининг тажрибаси ёр­дами­да ишига раҳбар бўла олиши керак. Кўпчиликни етаклаш қийин, лекин янги ривожланган давр­нинг талаби шу.

5. Замонавий технология­ларни билиш. Бугунги ўқитувчи­нинг биринчи мақсади замонавий тех­­ника воситаларини ўрганиш. Ком­пьютерларни ўрганиб, дарсда қўллай билиши лозим.

6. Маънавий бой бўлиш. Қай­си эл ўқитувчиси бўлмасин, у маънавий бой бўлиши керак. У шу элнинг ёшлари онгига халқ­парварлик, ватанпарварлик, ҳа­лоллик, меҳнатсеварлик фази­латларини сингдира олиши керак. 

7. Ҳар томонлама етуклик. ХХI асрнинг ҳар бир шахсга қўядиган талаби ҳам шу. Ўқитувчининг ва­зифаси таълим-тарбия бериш экан­лиги ҳаммага маълум. Лекин ўқи­тувчининг ҳар томонлама етук шахс бўлишини давр талаб қил­моқда. 

8. Зиёлилик. Ўқитувчининг эътиборга молик томонларидан бири унинг кийиниши, юриш-туриши, бошқалар билан муо­ма­ла-муносабати масаласи­дир. 

Турли миллат болаларининг дунёқарашлари, ўй-фикрлари турфа хил. Тажрибали, меҳрибон устоз ўз нурини бир хил сочиб турган қуёш каби ҳаммасига бир хил меҳр кўрсата олиши керак.

Билимли, саводли одамлар – ХХI асрда одамзод дунё­қа­рашининг ўсишига таъсир этув­чи асосий кучдир. Бу ҳақ­да Aбай отамиз: “Aслида одам ўзи­нинг ақли, ор-номуси билан ба­ҳо­ла­нади. Одам бошқа томон­ларим билан ўздим дегани бекор гап”, деган гаплари ҳақ.

ХХI асрнинг устози ўта талаб­­чан, ўз устида ишлай ола­ди­ган, барча қийинчиликларга тў­зимли бўла олиши шарт, деб ўйлайман. Ўз касбини севадиган, янгиликларни иштиёқ билан қа­бул қиладиган, миллий урф-одат­ларимиз, қадриятларимизни ях­ши билган ҳолда дарсни режа­лаштирадиган устозни замон та­­­­­­­­ла­бига мос ўқитувчи десак бў­­ла­ди. 

Дилноза АБДУЖАББОРОВА, Евроосиё гуманитар институтининг 3-курс талабаси., 2019-11-30, 05:57 736
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.