26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буви-бувалар энди мактабга киролмайдими?

Ҳурматли таҳририят ходимлари!

Мен мактабда 37 йил ишлаб, нафақага чиққанман. Невараларим ўзим ишлаган мактабда ўқишади. Келиним ҳам шу ерда ишлайди. Август ойи охирларида маълум сабабларга кўра мактабга боришимга тўғри келиб қолди. Эшикдан киришим биланоқ, менга “ўқувчилар буви-буваларининг мактаб биносига киришга ҳаққи йўқ,  бу ҳақда директорнинг буйруғи бор”, дейишди. Буни раҳбарнинг тарбиявий ишлар бўйича муовини ҳам қайта-қайта такрорлади. Сабабини билолмадим. Буви-буваларни мактабга ёки давлат идораларига киритмаслик Қозоғистон Республикасининг қайси қонунида кўрсатилган? Саволимга қонуний моддаларга асосланиб, батафсил жавоб берсангиз...

З. УМАРОВА, нафақадор.

Мактаб – бугунги кунда муносабатлар тизими ўта долзарблиги билан ажралиб турадиган ташкилот, жамоа. Бу ерда ўқувчиларга ҳаётий қонун-қоидалар ўргатилади. Демак, мактаб нафақат билим ва тарбия, шунингдек, интизом, қонун-қоида, масъулият, одоб-ахлоқ меъёрлари юқори тутиладиган даргоҳ ҳамдир. Ҳар мактабда юқорида таъкидланган вазифаларни бажариш учун меъёрий ҳужжатлар қабулланган: Низом, Қоида ва Сиёсат, Йўриқнома. Улар ҚР Конституцияси, “ҚРда бола ҳуқуқлари тўғрисида” Қонуни, ҚРда “Таълим тўғрисида” Қонуни, ҚР Бюджети Кодекси, Солиқ Кодекси, тегишли вазирлик ва идоралар буйруқлари асосида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. 

Ҳар мактабнинг ички Қоидаси таълим муассасасининг Низоми, тарбия бериш сиёсатига мувофиқ ишлаб чиқилади ва у мактабдаги кўзга ташланадиган жойларга илиб қўйилади, интернет-захиралар, сайтларга жойлаштирилади. Шунингдек, ота-оналар ва мактаб мажлисларида, кураторлик дарсларида таништирилади. Интизомнинг асосий меъёрларига фақат ўқувчиларгина эмас, балки давлатдан молиялаштириладиган мактаб тизимига алоқадор ота-оналар ёки васийлар, волонтёрлар, муаллимлар ва бошқа ходимларнинг ҳам қатъиян амал қилиши талаб этилади. 

Демак, ушбу Қоида мактаб биносининг ичи ҳамда унинг ҳовлисидаги тартибни белгилайди. Қоиданинг умумий бўлимида ўқитувчи ҳамда ўқувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда ота-она (васий)лар, ота-оналар қўмитасининг вазифалари белгиланган. Ҳар мактабнинг ички Қоидаси деярли бир хил, ўхшаш шаклда тузилади. Ўқувчининг қонуний вакиллари, яъни унинг ота-онаси ёки васийларининг асосий ҳуқуқ-мажбуриятларини қисқача таништирамиз.  

Ўқувчининг қонуний вакиллари

 – мактабнинг ўқув ишлари, ўзини-ўзи бошқариш ташкилоти фаолиятида қатнашиш:

– мактаб фаолиятини яхшилашга доир таклиф-мулоҳазаларини билдириш;

 – ўқувчининг билими, тартиби ва ўқув шароитларига оид ахборотлар олиш;

– ўқувчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

– ўқувчини бошқа мактабга алмаштириш;

– шартнома асосида қўшимча билим олиш;

– ўқувчининг дарсга кечикмаслигини, дарсдан бесабаб қолмаслигини таъминлаш; 

 – агар саломатлиги туфайли дарс қолдирган бўлса, уни маълумотнома билан тасдиқлаш;

– ўқувчини мактаб формаси, иккинчи пойафзал, тегишли ўқув қуроллари ва воситалари билан тўлиқ таъминлаш;

– ўқувчи оғриб қолмаслиги учун йил фасли, об-ҳавога қараб, кийимларини назорат қилиш; 

– уйда уй вазифалари бажарилишини текшириш;

– ўқувчини мактабга дарс бошланишдан 15 дақиқа аввал юбориш;

– ўқувчини дам олиш вақтида ўтадиган мактаб тадбирларида қатнаштириш;

– мактабдаги тадбирларга 6 ёшга тўлмаган болаларни олиб келмаслик;

– дарс вақтида синф раҳбари ёки фан муаллими вақтини олмасдан, улар билан фақат дарсдан бўш вақтида учрашиш;

мактаб маъмурияти билан учрашиш учун навбатчи муаллимга ўзининг шахсий гувоҳномасини кўрсатиб, аввалдан қабулга ёзилишлари керак.

Ўқувчининг уяли телефони ёки бошқа қимматбаҳо буюмлари йўқолса, муаллим ёки мактаб маъмурияти бунга жавоб бермайди.

Мактаб ҳовлисига велосипед, ролик, болаларга мўлжалланган аравача билан киришга, мактаб ҳовлисида сайр қилишга; 

– мактабга ва унинг ҳудудига ўткир тиғли буюмлар, ёнғин чиқарадиган ашёлар, алкоголли ичимликлар, наркотик моддалар, газ баллончалари, сақич, чипси, турли дори-дармонлар олиб келишга; 

 – мактаб ходими розилигисиз мактаб ичкарисига кириш ва ундан чиқишга; 

– мактабга турли пирсинг, татуировка билан келиш, қимматбаҳо заргарлик буюмларини тақиш, тегишли миқдордан ортиқча пул олиб келишга;

– ўқувчининг сочларини ёрқин ранглар билан бўяшига, ўғил болаларга сочларини ўстириб юришга рухсат берилмайди. Қиз болалардан сочларини классик услубда турмаклаш талаб этилади. 

Мактаб биноси ичида устки кийим, бош кийим билан юриш ман этилади. 

Мактаб ҳовлисида, ичкарисида баланд овозда сўзлашиш, жанжаллашиш, баҳслашиш мумкин эмас.

Электр қуввати ва сувдан фойдаланишда тежамкорликка, умуман ҳар жойда тозаликка эътибор берилиши зарур.

Дарс ўтилаётган пайтда ҳам тартиб сақланиши лозим.

Жумладан, муаллим синфга кирганда ҳамма ўрнидан туриб, ҳурмат кўрсатади ва саломлашади. Устознинг рухсати билан жойларига ўтирилади. Дарс пайтида синфга кириб келган катта одамга – ота-она, мактаб ходими ёки бошқа шахсларга ҳам шундай мулозамат кўрсатилиши керак. Муаллим ёки бошқа шахс синфдан чиққандан кейингина ўқувчилар ўринларидан туриши лозим.   

Мактабга кирган одам ушбу Қоида меъёрларига амал қилиши шарт. Мактабнинг ички Қоидаси бажарилишини назорат қиладиган Интизом комиссияси ҳам мавжуд. У тартиббузарликка йўл қўйган шахсга нисбатан интизомий чораларни кўриш ҳуқуқига эга. 

Жазо турлари:

Кўпчилик олдида кечирим сўраш мажбурияти, огоҳлантириш, танбеҳ, қатъий танбеҳ, мактабдан ҳайдаш. 

Охирги чора Педагогика кенгаши мажлисининг қарори билан амалга ошади. 

Шу масалада мутахассис фикрини билиш мақсадида Шимкент шаҳар Таълим бошқармаси услубиётчиси Нилуфар Қўрғонбоевага мурожаат қилдик.

– Ҳар мактабнинг ички Қоидаси бор. Унга ҳамма амал қилиши керак. Ўқувчи ёки ота-онами, устозми, буви-бувами, фарқи йўқ. Тартиб, қонун-қоида ҳамма учун бирдек. Мактаб ичкарисида ўтиладиган таълим-тарбия жараёнига халақит бермаслик, ўқувчи ёки ўқитувчининг хавфсизлигини таъминлаш, улар ҳаётига таҳдид етказиши мумкин бўлган ҳолларнинг олдини олиш учун ичкарига бегона одамлар бесабаб киритилмайди. Агар зарур ишлари билан келган кишилар бўлса, ўқитувчи розилиги билан киришига монелик қилинмайди. Бошланғич синфлардаги болажонларни олиб келиш ва олиб кетиш учун келадиган шахсларга ҳам мактаб ҳовлисининг маълум қисмида, мактаб жамоасига халақит бермаслик шарти билан кутиб туришга рухсат берилади. Бу ҳар бир мактабда амал қиладиган оддий қоидалардир. 

Н. МАВЛОНОВА, 2019-12-12, 03:25 1084
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.