26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳадемай ёғингарчилик тўхтайди

– Бутун қиш мавсуми давомида Қозоғистон ҳудудидаги об-ҳаво Атлантика циклонлари ва улар билан боғлиқ бўлган Атлантика фронтига боғлиқ бўлади, улар кучли қор ёғиши, бўрон ва шамолларни келтириб чиқаради. 

26-27 январь кунлари Ақмўла вилоятида бўрондан огоҳлантириш эълон қилинди, довул, муз ва шамолнинг тезлиги секундига 30 метргача ёки ундан зиёд бўлиши кутилмоқда. 

Буни ҚР Президенти ҳузурида ўтган брифингда «Казгидромет» қисқа муддатли об-ҳаво тахминлари бўлими бошлиғи Алуа Саханова маълум қилди.

Шунингдек, А. Саханова таъкидлаганидек, Қозоғистоннинг шимолий ярмида қор одатда 2-3 ой сақланади. 29-30 январь кунлари шимолий-ғарбий антиклоннинг келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ой аввалидагига ўхшаш бўлади, кечаси шимолда, шарқда ва республика марказида 20-30 даража совуқ бўлади, аммо бундай пасайиш қисқа муддатли бўлади, чунки Атлантика циклони аллақачон Россиянинг Европа ҳудудига киришга тайёрланмоқда ва у туфайли иссиқлик Қозоғистоннинг ғарбий вилоятларига оқиб кела бошлайди.

2020-01-28, 05:08 395
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.