26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбекистон талабаларни Ватанига қайтармоқда

Ўзбекистон Республикаси Ҳуку­мати Марказий Осиё мамлакатлари – Тожикистон, Қирғизистон, Турк­манистон ва Қозоғистонда таҳсил олаётган талабаларни ўз мамлакатига қайтармоқда. Қўшни давлат раҳбари Ш. Мирзиёвнинг Фармони билан минглаб ўзбе­кистонлик талабалар ўзлари ўқиётган олий ўқув юрт­ларини ташлаб, ва­танларига ке­­­­­­тишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкентга энг яқин Шимкентда 15 мингдан зиёд ўзбекистонлик фуқаро таълим-тарбия олаётган, уларнинг ак­сарияти М. Ауезов номидаги ЖҚДУ ҳамда Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университетида эди.

Ўзбекистон Ҳукуматининг уш­бу қарори қандай сабабларга асос­лан­гани ҳақида ҳозирча аниқ маълу­мот йўқ. 

Фақат Тожикистондан қайта­рила­ётган талабаларга берилган расмий жавобга кўра – Тожикистондаги олий ўқув юртлари Ўзбекистон Миллий рейтингига кирмаган, шу боисдан у ерда олинган маълумот сифатига гу­­­мон бор экан.

Қолаверса, Тожикистонда (у ерда 5 мингга яқин ўзбек талабаси бор) бир институтдан иккинчисига ал­­ма­шиш фақат биринчи босқичдан ке­йин амалга ошади, иккинчи ва учин­чи босқич талабаларига эса ёзги сес­сиядан кейингина бу жараёнга ки­ришишга рухсат берилади. Икки мам­лакат ўртасида тегишли шартнома им­золанмасдан, дабдурустдан ўз­бе­кистонлик фуқароларнинг қайта­риши – тожикларни ҳам ўта таажжубда қол­дирди.

Бу жараён Қозоғистонда ҳам анча шов-шувга сабаб бўлди. Минглаб ўзбекистонлик талабалар ҳуж­жат­ларини олиш учун, эртаю кеч де­канатлар эшиги олдида навбатда туришибди. 7 минг талаба ўқиётган М. Ауезов номидаги ЖҚДУда бу масала жиддий. Ҳозирча юртига қайтиб кетаётган йигит-қизларга ҳужжатлар эмас, фақат транскрипт (ўтилган курс­лар, тингланган дарслар ва ба­ҳо­лар кўрсатиладиган академик маълу­мотнома) берилмоқда. Уни олиш учун талабанинг ўқишдан қарзлари бўлмаслиги керак. Ўзбекистонликлар эса транскриптдан ташқари бошқа ҳамма ҳужжатларини биратўла олиб кетишни хоҳлашяпти. ОЎЮ раҳбарияти эса ҳозирча бунга рухсат бермаяпти. 

Агар Ўзбекистондаги университет бу ердан борган талабани ўқишга қабул қилмаса, унда у қайтиб келиб, Қозо­ғистондаги ўқув даргоҳида ўқишини давом эттириши мумкин. Сабаби, қўлида транскрипт бор.

Тожикистонда ҳам худди шундай шарт билан талабаларга жавоб бе­риш­япти.

Лекин бугунги кунда бирорта мам­лакатда ёлғиз академия маълумот­номасига асосланиб, бошқа ОЎЮдан келган талабани ўқишга қабул қи­лиш­майди. Ҳозирча Ўзбекистонга қайтарилган ёшларнинг қайси олий ўқув юртларида ўқишлари ҳам номаълум.  Қолаверса, турли мамлакатлар олий ўқув юртларининг ўқув дастурлари ҳам ҳар хил, ўқув йилининг қоқ ўртасида университет алмаштирган талабанинг кўп дарс қолдириши, ўзлаштира олмай қийналиши ҳам табиий. 

Ўзбекистон Олий ва ўрта мах­сус таълим вазирлигининг расмий жа­вобига кўра Қозоғистон, Қирғи­зис­тон, Тожикистон ва Туркманистонда ўқиётган талабалар ҳеч қандай им­тиҳонларсиз Ўзбекистон универ­ситет­ларига алмашишлари мумкин экан.

Сабаби, Ўзбекистон ўз фуқаро­ларининг фақат халқаро андазаларга мос, фаол рейтинглардан ўрин ола­диган нуфузли таълим муасса­саларида билим олишлари тарафдори.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2020-02-15, 05:36 493
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.