26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Адашганнинг жойи – боши берк кўча

Ўтган йил 2 майда Шим­кент шаҳар Ал-Форобий туман суди Саудия Ара­­­­­­­­­­­­бистонида қўл­га олиниб, Қозоғистонга экс­тра­диция қилинган 41 ёш­ли Дилмурод Маҳам­мадовни 8 йилга озод­ликдан маҳ­рум этиш тўғ­рисида ҳукм чиқарди.

Жазосини хавфсизлиги ўр­тача даражадаги ҳибсхонада ўтаётган Дилмурод Маҳам­мадов ҚР Жиноят кодексининг “Иж­тимоий, миллий ёки ди­ний низо қўздириш” ва “тер­роризмни тар­ғиб қилиш” мод­далари бў­йича айбдор деб то­пилганди. Ўзи Дилмурод Ма­ҳаммадов ким?

У салафийлик оқимини тарғиб қилади. Саудия Ара­бистонида Қозоғистондан борган фуқа­ро­ларга ди­ний хутбалар ўқи­­­­ган. Бу эса Қозоғистон қону­нига мутлақо зид. Унинг жа­моат билан олиб борган ваз­ларининг аудионусхалари интернет тармоғига юкланиб, тўғри йўлдан оғган талай ки­­­шининг тафаккурини за­ҳар­лаган. Унда айтилган фат­во­­лар миллатимизнинг мил­­­­­­­­­­лат сифатида сақлаб қо­ли­ни­ши­­га ивитқи бўлиб ўтирган қад­риятларимизга бол­та уриш­га қаратилган ҳара­кат­ларга йўналтирилган. Дил­мурод Ма­ҳаммадов қа­рин­дошлик му­но­сабатларини тар­қоқ­лаш­ти­риб, агрессияни юза­га кел­ти­радиган диний мавъи­заларни юритган. У туфайли талай оила надоматга қолди. Қозоғистондаги тер­рорчилик ҳа­ракатларнинг бар­часи деярли ушбу оқимни ёқловчилар қўли билан со­дир этилганининг ўзи бунга ёрқин мисолдир. 

Ваколатли орган юритган тергов пайтида экстремистик йўналишдаги жиноятлари учун судланган 20 нафар фуқаронинг Дилмурод Маҳаммадовнинг хутбасини тинглагани исбот­лан­ди. Салафийлик оқимини ёқ­лов­чилар олиб борган ди­ний ваз пайтида Дилмурод Ма­ҳам­мадов қандай маса­лаларнинг моҳиятига етиб бор­мади? Ни­мани теран ту­шун­мади? Бу бо­рада фикр юри­тишдан аввал, даставвал унинг ҳаёт йўлига назар ташлайлик. 

У 1978 йили Туркистон ви­лояти, Сариоғоч туманида дунё­га келди. Қозоғистон Рес­пуб­ликаси фуқароси. Оилали. Ик­ки хотини ва 10 боласи бор. Ин­тернет тармоғида “Дилмурат Абу Муҳаммад” номи билан танилган шахс.

Дилмурод Маҳаммадов 7-синф­ни тамомлагандан сўнг, Ўз­бекистоннинг Наманган ва Андижон шаҳарларида диний таълим олган. Кейин Қир­ғи­зистон Республикасида анъа­навий Ислом таълимотини ўз­лаштирган. Абдусаттор Сма­новдан билим олиб, ўзбек тилидаги тафсирини қозоқ ти­лига таржима қилган. Қирғиз Республикасида таҳсил олиб келгандан сўнг Сариоғоч ту­манидаги “Убай ибн Каъб” мадрасасида шогирдларга би­лим берган. Ўзининг диний би­лимини бойитиш мақсадида Дилмурод Маҳаммадов 1998 йили Сурия Араб Рес­пуб­лика­сидаги Оминия универ­сите­тига ўқишга тушган. Маз­кур илм даргоҳида 2 йил таълим олиб, 2000 йили Сау­дия Арабистонининг Мади­на шаҳридаги Ислом уни­вер­ситетининг “Ҳадис” фа­культе­тини тамомлаган. Қатар мамлакатида ҳам диний таълим олишга му­ваффақ бўл­ганди. Ушбу элда таълим олиб юргандаёқ, ноанъа­навий сала­фий оқимига юз бурган.

Дилмурод Маҳаммадов Сау­дия Арабистонида диний таълим олишга борган дастлабки қо­зо­ғистонлик талабалардан би­ри. Бу ерда илоҳиётшунослик университетига грант асосида ўқишга тушгандан сўнг, фаол­лашиб, янгидан келган тала­баларга диний дарслар берган. Бунга қўшимча равишда Мадина шаҳри меҳмонхоналарида Қо­зоғистон ёки Марказий Осиё­дан ҳаж сафарига борган ки­шиларга диний сабоқлар бер­ган. Бошқа шахсларнинг ҳам ноанъанавий салафий оқимига юз буришига таъсир ўтказган. Бунга қўшимча равишда Дил­мурод Маҳаммадовнинг шо­гирдлари устозларининг Сау­дия Арабистонида ўтказган дарс­ларини аудиоёзув билан ҳужжатлаб, интернет тармоғига узлуксиз юклаб ўтиришган. Шу тарзда у Қозоғистонда ва умуман Марказий Осиёда интернет тар­моғида танилиб улгурган. Қо­зоғистонлик салафийлик оқи­ми аъзоларининг асосий қис­ми ҳозиргача Дилмурод Маҳам­ма­довнинг интернетдаги диний дарсларини тинглаб келишади. Павлодар вилоят динлараро муносабатларни таҳлил қилиш ва такомил­лаштириш маркази­нинг ди­ректори Гулназ Мақсут қизи маҳаллий ОАВга берган суҳ­батида шундай дейди:

– 2000 йилларнинг бошида бизнинг қозоғистонлик йигитлар илоҳиётшуносликдан таълим олиш учун хорижга кетишди. Шу пайтда биз Саудия Арабистони Қироллигидаги таълим  шарт­лари билан рақобатлаша ол­мадик. Жумладан, бизнинг дав­латдан борган талабаларга бе­пул билим олиш имконияти бе­рилди. Улар уйларига бориш учун бепул авиачипталар би­лан таъминланишди. Йилига бир марта ҳожиликка бориш имкониятга эга бўлишди. Сти­пен­диялари 150-200 АҚШ дол­ларини ташкил этди. Ётоқхонада бепул яшаш, ош­хонада овқатланиш имконияти берилди. Сўнгги ўн йилликда оилали кишиларга болалари ва аёлини ўзи билан бирга олиб келишга рухсат этилди. Албатта, бундай имко­ниятлар Қозоғистондаги ди­ний мактабларда бўл­мади. Ёшлар мазкур имконият­лар­дан фойдаланиб, ушбу уни­верситетларда жуда яхши тео­логик тайёргарликдан ўтиш­ди. Келажакда “юлдуз”ни тар­ғиб қилувчилар таълим мас­канларининг кафолатчилари бў­лишди. Натижада улар интер­нет орқали бизнинг жамиятга ёт диний мафкурани кенг тарғиб қила бошлашди.

Шу билан бирга, салбий оқим­даги бундай фуқароларнинг  асо­сий муаммоси – Қозоғистон хал­қининг фуқаровий, миллий яхлитлигини йўққа чиқаришга уриниш бўлди.

Дилмурод Маҳаммадовнинг  интернетга юкланган ваз­ла­ри­ни махсус мутахассислар мил­­латлараро ва диний тафо­­вутни қўздиришга йўнал­ти­рил­ган экстремистик деб топди. Ўз навбатида унда айтил­ган насиҳатларнинг мақсади ноа­ниқ, аксинча яширин экан­лигини англаш қийин эмас. Ай­тайлик, Дилмурод Маҳаммадов бошқа динлар ва этнос­лар­нинг вакилларидан наф­ратла­­нишга ундаб, жамиятдаги мил­­­­­­­латлараро ва диний низо­лар­­­ни қўздиради. Шу билан бир­га, намоз ўқимайдиган фу­қароларга “кофирлар” деган тамғани босади. Дилмуроднинг  интернет тармоғидаги дарси чоғида айтган ваъзлари тинг­ловчиларнинг тафаккурида наф­рат туйғусини уйғотадиган ки­шиларнинг нохуш қиёфасини шакллантиради. Мутахассислар интернетда тарқаган аудио­ёзувлар орқали Дилмурод Ма­ҳаммадовнинг мавъизаси жа­миятнинг бирлигини бузишга йўналтирилганига амин бў­лишди.

Дилмурод Маҳаммадов 20 йил мобайнида Ватанида яша­мади. Шу боис ҳам у Қозоғистон қонунларини тўлиқ билмасдан маъвизаларини интернет ор­қали тарғиб қилган. Бу бора­да у ўзига кўп эрк бериб юборган­лигини таъкидлаш жоиз. Яъни, унга ҳокимият ҳам, Қозо­ғис­тон мусулмонлари диний бош­қармаси ҳам мусулмонларга мавъиза айтиш тўғрисида топ­ши­риқ бермаган. Бунга унинг на ах­лоқий, на қонуний ҳаққи бор эди. Бироқ...

Павлодар вилоят динлараро муносабатларни таҳлил қилиш ва ривожлантириш мар­ка­зи­нинг директори Гулназ Мақ­­сут қизи ўз фикрида “Ҳа, Дил­­мурод Маҳаммадов ўзининг шо­гирдларини урушга ёки жиҳод қилишга очиқ турда  чорламади. Бироқ Сурияга кетган кўп ки­шиларнинг Дилмурод ва бош­қа “етакчилар”нинг хутба­ларини тинглаш орқали са­ла­фийлик оқимига юз бур­гани аниқланган. Уларнинг  халифалик тўғрисидаги ғоя­ларидан руҳланиб, улар Қо­зо­ғистондан воз кечган. Ўз эли­дан “кофир” деб безиб, Сурияга йўл олган. Кўпчилиги шу ерда ҳаётдан кўз юмган. Шу туфайли қанчадан қанча  бегуноҳ болалар ҳаёт билан видолашишди. Ҳозирги кунда жазосини ўтаётган фуқароларга “Кимларни тингладинг?” деган савол берганимизда Дилмурод Маҳаммадовни кўрсатишади. Агар улар Д. Маҳаммадовнинг  дарсларини тингламаганда ёт оқимнинг этагида кетармиди? Экстремист аталармиди... Тақ­­дири хавф остида қолган бу фуқаролар орқали Д. Ма­ҳамма­довнинг айблари тақиқ­ланди”, деб келтиради махсус мутахассислар юритган мулоқот пайтида Дилмурод Маҳаммадов “Кўплаб фуқаролар мен туфай­ли қамоқхонага тушиши мум­кин эканини тушунаман. Бал­ки оналарнинг дуои бади мен­га теккандир”, деган. Му­тахас­сис­­­лар бунинг ўзини ижо­бий жиҳат деб тушун­тиришади. Биз­нинг бу воқеани муҳокама қили­шимизга  сабаб нимада? 

Қозоғистонда салафийликни ёқловчиларни ана шундай раҳна­мо­ларининг ҳибсга олин­ган­лигидан ижобий хулоса чи­қариб олишга ундаш. Яъни, уларнинг жамият билан зиддият­ларини тўхтатишдир. 

Салафий оқимининг  вакил­лари эл бирлиги ва осо­йиш­та­лигига хавф туғдир­мас­ли­ги керак. Уларга Қозоғистон қадри­­­­­ятлари ва анъаналарини  ҳур­­мат қилишлари кераклигини  эслатиш лозим. Реабилитация марказларидаги теологлар ва мас­жидлардаги имомлар уларга ёрдам беришга доим тайёр.

М. АБДИРАЙИМ, 2020-03-05, 22:21 494
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.