26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳоли газ билан таъминланади

Туркистон вилоятида жорий йили 154 минг киши табиий газ билан таъминланди. 2020 йили 30та иншоотда қурилиш ишлари юритилди, жорий йили 20таси битказилади, 10та иншоот келаси йилга ўтади. Буни вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбари Игорь Алексеев маълум қилди.

– Бултур вилоятнинг 1,1 млн. аҳолиси ёки 57 фоизи табиий газ билан таъминланса, жорий йили 1,2 млн. киши ёки минтақа аҳолисининг 64 фоизи табиий газ билан таъминланади. Туркистон вилояти бўйича табиий газ соҳасида 3 йиллик тадбирлар режаси тасдиқланиб, қўшимча 92та аҳоли манзилини ёки 49 минг кишини “зангори олов” билан таъминлаш режаланмоқда, – деди бошқарма раҳбари.

 Шу билан бирга Туркистон шаҳридаги қурилиши тугатилган иншоотлар ва кичик туманлардаги аҳолини табиий газга тўлиқ улаш ишлари юритилмоқда. Аҳолини “зангори олов” билан таъминлаш мақсадида уйгача газни улаш ҳақи 85-105 минг тенге атрофида белгиланган. Бунга қўшимча равишда ҳар бир уй ўзига зарур қозонни сотиб олиши керак.

Шунингдек, электр қуввати билан таъминлаш соҳаси бўйича ўтган йил якунига кўра 10 минг одам истиқомат қиладиган 4та аҳоли манзилида қурилиш ишлари тугатилиб, фойдаланишга топширилган. 

2020 йили 27та аҳоли манзилидаги 19та иншоотнинг қурилиши тугатилиб, фойдаланишга топширилиш арафасида. Натижада 30 минг киши сифатли, барқарор электр қуввати билан таъминланади.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-18, 01:05 352
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.