26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёрдам пулини 390 минг одам олди

Фавқулодда вазлият пайтида ишсиз қолган фуқароларга мўлжалланган 42500 тенгелик ижтимоий ёрдам пулини Туркистон вилоятида 386239 одам олди. Бугунги кунда жами 522096 фуқаронинг аризаси рўйхатга олиниб, 434598 одамга тўлов тайинланди. Буни минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифинг чоғида “Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси” ҲЖ вилоят филиалининг директори вазифасини бажарувчи Даурен Байирбеков маълум қилди. 

Шунингдек, брифингда иштирок этган бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармасининг раҳбари Асия Темирбаева 42500 тенгелик тўловни талабалар ҳам олиши мумкинлигини айтди. «Агар талаба бўш пайтида ишлаб, расмий турда нафақа бадалини тўлаб турган бўлса, ёрдам пулини олиш имкониятига эга. Чунончи, талаба фуқаровий-ҳуқуқий шартнома бўйича фаолият юритган ва талабага иш берувчи томонидан ижтимоий бадаллар тўланган бўлса, шунингдек, норасмий ўзини-ўзи иш билан таъминлаган фуқаро сифатида ягона умумий тўлов тўлаган бўлса, ёрдам пулига даъвогар бўла олади. Бола парвариши бўйича декрет таътилидаги аёллар боласи 1 ёшдан ошгандан сўнг 42500 тенгени олишлари мумкин. Улар ариза беришдан олдин ягона умумий тўлов тўлашлари керак”, деди Асия Қурал қизи. 

Бошқарма раҳбарининг айтишича, фавқулодда вазият чўзилиб кетган тақдирда ҳам, ой сайин тўлов юритилаверади. Шунингдек, ёрдам пулини уч ой мобайнида олиш чоғида ягона умумий тўловни ой сайин тўлашга йўқ. 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-23, 23:05 414
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.