26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
15 минг тенге 1 майдан берилади

Туркистон вилоятида фавқулодда вазият пайтида коммунал хизматлар учун бериладиган 15 минг тенге тўлов хомаки ҳисобларга кўра 385 380 одамга берилади. Бунинг учун  республика бюджетидан 11,5 млрд. тенге ажратилди. Фуқароларнинг аризалари 1 майдан бошлаб махсус электрон тармоқ  ва «109» сall-маркази орқали қабулланади. Буни минтақавий коммуникациялар хизматида вилоят энергетика ва уй-жой хўжалиги  бошқармаси  раҳбарининг ўринбосари Бақитжан Пўлатбеков маълум қилди. 

Унинг айтишича, коммунал хизматлар бўйича харажатларни қоплашга мўлжалланган давлат ёрдамини фақат тоифа бўйича оладиган одамнинг хусусий коммунал тўловни тўлаб келган ягона ҳисоб рақами бўлиши керак. «Вазирлик тасдиқлаган рўйхатга мувофиқ ёрдам пулини олиш ҳуқуқига эга одамлар:

 1) 1-2-3 гуруҳдаги ногиронлар; 

2) Улуғ Ватан уруши ногиронлари, иштирокчилари ҳамда қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар; 

3) ногирон болаларни тарбияловчи оилалар; 

4) кўп болали оилалар; 

 5) энг паст ёки кам нафақа оладиган пенсионерлар; 

6) давлат ёки  жамоат вазифаларини, ҳарбий хизматни бажариш чоғида, шунингдек, космосга учишни тайёрлаш ёки амалга ошириш ёки одам ҳаётини қутқариш пайтида, ҳуқуқ тартиботни ҳимоя қилиш чоғида вафот этган шахсларнинг оилалари;

 7) манзилли ижтимоий ёрдам оладиган фуқаролар, шунингдек, ёлғиз яшовчи нафақадорлар”,  деди Бақитжан Ануарбекули. 

Айтиш жоизки, 15 минг тенге тўловни олишга ариза бериш учун ҳозирги кунда махсус электрон тармоқ тайёрланмоқда. У жорий йилнинг 1 майигача ишга туширилади. Тўловни олиш учун истеъмолчи ахборот  тармоқлари ёки саll-марказ  орқали ИНН рақами, ижтимоий мақоми ва шахсий  ҳисобига оид  маълумотларини кўрсатган ҳолда ҳокимликка ариза бериши керак. Вилоят бўйича «109» саll-марказининг алоқа телефони ишга туширилган. Саll-марказ орқали ариза бериш 1 майда бошланади. 

Ҳокимликка ахборот тармоқлари ёки call-марказ орқали ариза тушгандан сўнг истеъмолчининг маълумотлари текширилади, улар ҳаққоний бўлган тақдирда ваколатли ташкилотларга таъкидланган рўйхатдаги тоифа бўйича аниқлаш учун юборилади. Ваколатли ташкилот исботлагандан сўнг коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга электрон турда жўнатилади. Маълумотлар  тасдиқланган тақдирда, ҳокимлик беш иш кунидан кечиктирмай истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига маблағни ўтказади. Юқорида таъкидланган тоифаларга кирувчи истеъмолчиларга  ой сайин 15 минг тенгедан 2 ой (апрель, май)  тўлов тўланади. Шу билан бирга бундай ёрдамни олиш учун аризалар  май-июнь ойлари оралиғида ҳам қабулланади.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-25, 03:50 499
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.