26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рамазон ойи муборак бўлсин!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Аллоҳнинг саломи ва саловати Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га бўлсин!

Қадрли ватандошлар!

Барчамизни муборак Рамазон ойига эсон-омон етказгани учун Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин!

Сизларни Исломнинг буюк ойи – Рамазон келиши билан чин қалбимдан табриклайман! Ҳар бир оилага бахт ва фаровонлик, бирлик ва тинчлик тилайман!

Аллоҳ таоло тутган рўзамизни, ибодатларимиз ва узрли сабабларга кўра, рўза тутолмайдиганларнинг савоб ишларини қабул қилсин! Омин!

Маълумки, мамлакатда фавқулодда вазият жорий қилинганлиги сабабли, биз масжидда жамоат бўлиб ўқиладиган намозларни вақтинча тўхтатдик. Ҳар бир фуқаронинг ҳаёти ва соғлиги бебаҳо бойлик бўлгани учун, биз эпидемия тарқалишининг олдини олиш учун шундай қарорга келишга мажбур бўлдик.

Аммо вақтинча синов пайтида масжид эшиги жамоат намози учун ёпилган бўлса ҳам, савоб эшиги ҳеч қачон ёпилмайди. Ҳадислардан маълумки, мусулмоннинг нияти – унинг ишидан хайрлироқдир.

Сиз Интернетдан онлайн насиҳатни тинглашингиз ва уйдан чиқмай, хайрли ишларни амалга оширишингиз мумкин. Биз фавқулодда ҳолатларда фитр садақа ва закотни онлайн беришнинг энг қулай усулини танладик.

Қадрли жамоат!

Рамазон – хайрли ишлар ойидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Бақара сураси 148-оятида: "... Яхшиликда мусобақалашинглар", деб буюради.

Агар сиз карантин пайтида рўза тутганларга озиқ-овқат етказиб беришни ташкил қилсангиз ва ҳатто озиқ-овқатга муҳтож оилаларга молиявий ёрдам кўрсатсангиз, Аллоҳ инояти билан ифторлик бериш савоби ила мукофотланасиз. Юқорида айтиб ўтилганидек, мусулмоннинг нияти – унинг ишидан афзалдир.

Шу билан бирга, муборак ойнинг ҳурмати учун барча юртдошларимни тўловсиз дам олишга чиққан фуқароларнинг уй-жой нархини имкон қадар пасайтириш, кундалик эҳтиёжлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштириш, барча ёвузликлар манбаи бўлган спиртли ичимликлар сотишни чеклаш ва муҳтож оилаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга чақираман. 

Хайрия – одамнинг бойлигини камайтирмайди, аксинча, унинг баракасини оширади. Биз берадиган хайрия бир оилани бахтли қилади. Келинглар, муҳтож оилаларни хурсанд қилайлик, кексаларнинг дуоларини олиб, розиликларига эга бўлайлик.

Қадрли ҳамюртлар!

Рамазон – тавба ва тарбия, тақволик ва қаноат, шукр ва сабр-тоқат, меҳрибонлик ва хайр-эҳсон, фаровонлик ва бирлик ойидир. Рўза – мукофотлар ва маънавий етуклик ойидир. Қисқаси, Рамазон – Роббимизнинг марҳамат ойидир.

Аллоҳ таоло Қудси ҳадисида: “Рўзадор бандам мен учун еб-ичишни тўхтатди. Рўза – бу мен ва қулим ўртасидаги ибодатдир. Мен фақат унга берилган мукофотни ўлчайман ва уни бераман. Рўзадор бандамнинг оғзидаги очлик ва чанқоқликдан келиб чиққан ҳид, мушк анбар ҳидидан яхши”, деган.

Хуллас, муборак ойнинг баракаларидан мосуво қолмайлик, жамоат. Осмон эшиклари очилган ойда яхшилик учун курашайлик.

Аллоҳ таоло бизнинг ниятларимизни ва амалларимизни қабул қилсин ва барчамизга Рамазондан Рамазонгача сиҳат-саломатлик берсин!

Келинг, ер юзидаги эпидемиядан халос бўлайлик, Ийди рамазонни масжидда қарши олиб, бахтли дақиқаларда юзлашиш насиб этсин! Роббимиз халқимиз билан бўлиб, юртимизни асрасин ва ерларимизни тинч қилсин! Омин!

Рамазон ойи муборак бўлсин!

Науризбай ҳожи ТАҒАНули, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси, Бош муфти, 2020-04-25, 03:58 359
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.