26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёш келса – ишга!

Қарноқ қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, доимий обуначимиз, Туркистон шаҳрининг ибратли фуқароси Бекзод Ҳабибов марказ қошидаги ёшлар ва волонтёрлар етакчиси Достон Абдалиев бошчилигидаги йигит-қизлар қишлоқ ҳаётининг барча жабҳаларида фаол иштирок этишаётганини фахр билан маълум қилди. Ўзаро суҳбат чоғида у қуйидагиларни гапириб берди.

– ҚР Президенти Қ. Тўқаев ташаббуси билан жорий йил – Волонтёрлар йили деб эълон қилинганлиги боис март ойининг бошида қишлоқ маҳаллаларида, сой бўйида ҳашар йўли билан тозалаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Дарахт кўчатлари ўтқазилди, одамлар гавжум бўладиган жамоат жойлари тозалигига алоҳида эътибор берилди.

Март ойининг иккинчи ярмида жорий этилган Фавқулодда вазият шароитида эса волонтёрлар энг олдинги сафда туриб, қишлоқ аҳолисига зарур барча амалий ёрдамни кўрсатдилар. Яъни, коронавирус тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди, 5 мингдан зиёд тиббий ниқоблар тарқатилиб, дезинфекция-дорилаш, блок-постларни озиқ-овқат билан таъминлаш каби ишлар бажарилди. 

Волонтёрларимиз кўп, шу боис уларни номма-ном айтиб чиқишнинг иложи йўқ. Кўпчилик номидан уларга самимий миннатдорчилигимизни изҳор қилиб, келгуси ишларига ривож тилайман. 

Шомирза МАДАЛИЕВ, 2020-04-30, 02:48 745
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.