26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирлигимиз мустаҳкам бўлсин!

Кўзланган манзилга етгач, ортга назар ташлаб, босиб ўтилган йўлнинг машаққати-ю муваффақиятини тарозига солиб кўриш – инсонга хос фазилат. Одам ўз умрини мучал ёшига, йигирма беш ёки элликка, қолаверса, пайғамбар ёшига етганда сарҳисоб қилиб кўради. Жорий йил Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 25 йиллик фаолияти баҳоланадиган йил. У қандай вазифаларни бажарди, нималарни ўзгартириб, нималарга таъсир қила олди?

Албатта, бажарилган ишларни рўйхатга тизиб чиқиш кўп вақт талаб қилади. 1991 йилда Қозоғистонда яшовчи этносларнинг бошини бирлаштирадиган ташкилот тузиш тўғрисида фикр айтилган вақт билан бутун дунёга намуна бўла оладиган Ассамблеянинг фаолияти оралиғида жуда кўп воқеалар бор. Ўзгартирган жиҳатларига тўхталадиган бўлсак, у, энг аввало, қозоғистонликларнинг Она Ватанга, ватандошларига нисбатан фикрини, муносабатини ўзгартирди, деб бемалол айта оламиз. Ассамблея миллатпарварлик, она тилини қадрлаш билан бирга ватанпарварлик, давлат тилига ҳурматни қалбларга жо қилди. Натижада қозоқ тили этнослараро алоқа тилига айланди. Турли миллат фарзандлари бир уйнинг боласидек битта чанғароқ остида бирлашди.

Жамиятдаги бирлик, айниқса, юрт бошига ташвиш тушганда аниқ билинар экан. Арис шаҳрида юз берган воқеадан афсусдамиз, лекин унинг оқибатларини бартараф этишда бирлигимиз, бирдамлигимиз мустаҳкамлигига амин бўлдик. Шаҳардаги портлашлардан ваҳимага тушиб, ўз уйини ташлаб қочган арисликларга қўлида нон, суви билан пешвоз чиққан, ўз уйидан уларга жой берганларни миллатга ажратиш мумкинми? Йўқ, албатта! Арис шаҳрини тиклашда энтомаданият бирлашмаларининг фаоллиги, жонбозлигини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Нимага эришган бўлсак, барчаси ҳамжиҳатлик, бирликнинг мевасидир. 

Бугунги куннинг муаммоси ҳеч кимни четлаб ўтмади, десак муболаға бўлмайди. Коронавирус пандемиясидан бутун дунё азият чекмоқда. Тараққий этган, нуфузли давлатлар ҳам бундан мустасно эмас. Шундай қийин даврда ҳам Ассамблеянинг ўз йўналишидан оғишмай ҳаракат қилаётгани барчамизни бирдек қувонтиради. Ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда Ижтимоий тотувлик ташкилотининг бўлимлари ва этномаданият бирлашмалари томонидан “Биз биргамиз!” шиори остида қилинаётган ғамхўрликлар, озиқ-овқат, гигиена воситаларининг таратилаётгани тўхтовсиз айтилмоқда. Айниқса, карантин режимида тиббий ниқобларни биргаликда тикиб, уларни бепул тарқатаётганларнинг меҳнатига қанча таҳсин айтсак, оз.

1 Май – Қозоғистон халқининг бирлиги куни, афсуски, шундай қийин даврга тўғри келмоқда. Бу кунлар ҳам ҳадемай ортда қолади. Яратганнинг қўллови билан бу қийинчиликлардан омон-эсон ўтиб олишимизга ишонаман. 

Бирлигимиз мустаҳкам бўлиб, Она Ватанимиз гуллаб-яшнайверсин!

Алишер СОТВОЛДИЕВ, “Жанубий Қозоғистон” газетасининг бош муҳаррири, Туркистон вилоят ҚХА ҳузуридаги журналистлар ва блогерлар клуби етакчиси, Ассамблея аъзоси., 2020-04-30, 03:24 295
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.