26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фахрийлар мурожаат қабул қилишди

Мақтаарал туманида юз берган фавқулодда ҳолат муносабати билан Туркистон вилояти ва Мақтаарал, Жетисай туманларининг фахрийлар кенгаши вилоят аҳли, тадбиркорлар, жамоат ташкилотлари ва волонтёрларга мурожаат қилди.

 Атакентда ўтган йиғинда Nur Otan вилоят партияси бўлими раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев, вилоят фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари Кенжехан Тўлебаев, Мақтаарал туманининг фахрий фуқароси, олим Ибадулла Умбетаев қатнашиб, йиғилганларга мурожаатнинг бош мақсади ва моҳиятини тушунтириб беришди.

 – Бу бизнинг минтақа аҳолиси бошига тушган оғир мусибат, катта синов. Биз, Туркистон вилояти аҳли, мустаҳкам бирлигимиз, тотувлигимиз, ҳамжиҳатлигимиз туфайли бундай синовлардан кўп бора ўтганмиз. Давлатнинг, аҳолининг қўллови билан бу синовдан ҳам ўтишимизга ишончимиз комил. Тошқиндан зарар кўрган, қулаган, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган иншоотларни тиклаш, аҳолини хонадонларига кўчириш учун анча миқдорда маблағ, қурилиш материаллари, техника ва меҳнат кучи керак бўлади. “Бирлик бор жойда, тирлик бор”, деб халқимиз бежиз айтмаган. Шундай экан ҳар биримиз имконимизга қараб, улушимизни қўшсак, катта ишни амалга оширган, бирдамлигимизни намоён этган бўлардик, – деди мурожаат матни билан таништирган вилоят фахрийлар кенгаши раисининг ўринбосари К. Тўлебаев.

Йиғинда сўз олган Nur Otan вилоят партияси бўлими раисининг биринчи ўринбосари сув тошқинига қарши кураш ишларининг боришини таъкидлаб, хайрия тадбирлари туфайли махсус омбордаги озиқ-овқатнинг соат сайин кўпайиб бораётганини маълум қилди.

– Сув тошқини оқибатида Мақтаарал туманида 6127 киши яшайдиган 5та аҳоли манзилида 845 уйга зарар етказилган. Бундан ташқари 3та мактаб, 5та боғча, 4та тиббиёт иншооти ва 1та маданият уйи, шунингдек, 10та дўкон сув остида қолган. Бу катта зарар. Вилоят аҳолиси қийинчиликка дучор бўлган мақтаралликларга ёрдам қўлини чўзиб, синовларни биргаликда енгиб ўтишга ёрдам бериши шубҳасиз, – деди Бейсен Даулетули фахрийлар ташаббусини қўллаб-қувватларкан.

Ушбу мурожаатни қўллаб-қувватлаган вилоят аҳолиси, тадбиркорлар ва волонтёрлар ҳозирги кунгача вилоят жамғармасига 1 млн. тенге маблағ ўтказиб улгуришган. Ушбу маблағ келажакда бир неча баробар ўсиб, уйлар ва йўллар барпо этишга йўналтирилади.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-05-07, 04:26 307
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.