26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Меҳр-мурувват – кўнгилга малҳам

Куни кеча Тошкентдан Умар исмли йигит хабарлашиб, “Мақтааралга мингта пойафзал юбориш ниятидаман. Божхонадан солиқсиз қандай олиб ўтаман? Агар лозим бўлса, икки мингтасини юбора оламан”, деб, қимтиниб, камтарлик билан илтимос қилди. Ҳозир шуни етказишнинг йўлини тегишли органлар билан маслаҳатлашмоқдамиз...

Бундан сал муқаддам икки мамлакатнинг ўртасига мол ўтиб кетадиган бўлса, жанжал юзага келиб, баъзида инсон ўлими билан якун топарди. Чегарачиларнинг бири-бирига қурол ўқталиб, ўқ отиш ҳолатлари ҳам учраб турган. Бу сафар биродарлик, туркийлик ҳақида айтиладиган гаплар том маънода исботланганлигига гувоҳ бўлдик. Чегара минтақасида кучли фалокат рўй бериб, минглаб оиланинг тинчи бузилса-да, икки давлатнинг етакчилари сабр-матонат кўрсатишди. Амалий музокаралар юритилди. Гапнинг очиғи, ҳиссиётларга берилиб, қўшниларга бироз айбловлар ҳам айтилди. Бироқ қўшни давлат раҳбари бизнинг Президент билан суҳбатлашгач, зудлик билан ёрдам бериш учун юзлаб техникани ишга солди. Кечирим сўраб, айбдор эканликларини айтишди.

 Тошкентга вертолёт билан учиб бориб, ёнидаги давлат хизматчилари эмас, балки оддий маҳаллий сув мутахассислари билан икки кун бўйи юрган вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг ҳам меҳнатини муносиб баҳолаш лозим. 

Бу туркийзабон икки халқнинг ўртасидаги чин дўстликнинг мустаҳкамланганини яққол исботламоқда. Қизиққонлик қилмай, қўшнимизга олижаноблигимизни кўрсатиб, бовурларимизга содиқлигимизни англатгандекмиз гўё.

Nur Otan партияси вилоят бўлими раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаевнинг Фейсбукдаги саҳифасидан., 2020-05-12, 02:18 468
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.