26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сув босган туманлар бўйича маълумот

13 май куни Туркистон вилоятининг тоғли туманларида кучли жала оқибатида сел кетди. Чунончи, Тўлебий, Қазиғурт, Байдибек туманларида жами 522та уй ҳовлиси, 4та уй сув остида қолиб, 258 киши эвакуация қилинди. 1077 куб метр сув чиқарилди. Буни вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Қалқаманов маълум қилди.

Туркистон вилоят фавқулодда вазиятлар департаманти маълумотига кўра, Тўлебий туманидаги Қасқасу ўзанида сув сатҳи кўтарилиши оқибатида 4та уй, 376та ҳовли зарар кўрди. 4та кўприкни сув оқизиб кетган. Ленгер шаҳридаги 20та ҳовли сув остида қолган.

8-сонли ҳунар-техника коллежи базасида Султонработ қишлоғининг жабрланган 150 фуқароси учун эвакуация пункти уюштирилди. Бу ерга 70 киши жойлаштирилди. Улардан 32 нафари бола. Шунингдек, 80 одам қариндошлариникига кўчирилди. 

Кўксаёқ аҳоли манзилида жойлашган 9-сонли коллежда 150 кишига мўлжалланган эвакуация пункти ташкил этилди.

Қазиғурт туманида 6та ҳовли ва Қаржан қишлоғидаги “Семби” касалхонасининг ҳудудини сув босди. С. Раҳимов қишлоқ округи аҳолисини кўчиришга вилоят ФВД ходимлари жалб этилди. Кўкибел қишлоғидан 133 киши эвакуация қилинди. Кўчирилган барча фуқаролар қариндошлариникига жойлаштирилди. Айни пайтда сув босган минтақаларда ариқларни тозалаш ишлари юритилмоқда.

Байдибек туманидаги Ақбастау қишлоқ округига қарашли Турақти каналидан тошган сув оқибатида 3та аҳоли манзилидаги 13та уй ҳовлисини сув босган. Сув сатҳи 20 см.гача кўтарилган. Турақти қишлоғида ёғингарчилик туфайли Тутариқ канали 4 жойидан шикастланиб, овул сув остида қолган. ФВ ходимлари ёрдамида Турақти овулидан 55 киши Ақбастау қишлоғидаги Ш. Уалиханов номли ўрта мактабдаги эвакуация пунктига жойлаштирилди. 

Вилоят ФВД ходимлари, маҳаллий ижро органлари ва полиция ходимларидан ташкил топган тезкор штаб қурилди. Сув тошқини оқибатларини бартараф этишга 612 мутахассис ва 84та техника, 47та мотопомпа жалб этилди.

Вилоят минтақавий коммуникацилар хизмати, 2020-05-16, 03:33 236
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.