26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Депутатлар мақтааралликлар билан учрашди

ҚР Парламенти Сенатининг депутатлари Али Бектаев, Алимжан Қуртаев ва Мажлис депутати Ержан Қудайберген Туркистон вилоятига махсус иш сафари билан келишди. Халқ ноиблари Мақтаарал туманидаги тўфон сувдан зарар кўрган қишлоқларни оралаб, маҳаллий фуқароларнинг ҳозирги аҳволи билан танишдилар. 

Сенаторлар даставвал вилоят фавқулодда вазият штабининг марказлаштирилган омборига бордилар. У ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишиб чиққач, аҳолига жонкуярлик билан ёрдамлашиб юрган фуқароларга миннатдорчилик билдириб, ишларига омад тилашди. 

Бугунги кунга қадар омборга мамлакатимизнинг барча вилоятларидан 620 тоннадан зиёд товар келиб тушган. Ҳозирнинг ўзида унинг 220 тоннага яқини эвакуация бекатларида вақтинча жойлашган фуқароларга улашиб берилган. 

– Қишлоқларни тошқин суви босиб, қийинчиликка учраган мақтааралликларнинг масаласи бизни ҳам қаттиқ қайғуртирди. Айтганча, Элбошимиз, Президентимиз, Nur Otan партияси, вилоят ҳокимлиги ва бутун вилоятлар имкон борича ёрдам бериб, Мирзачўл аҳолиси билан бирга эканликларини билдирмоқда. Келгусида 1-2 ойда янги уйлар қад кўтариб, экин, мол чиқимлари тўлиқ тўланиб, бундай қийинчиликларни ҳам енгишимизга ишонамиз. Биз ҳам Сенат депутатлари сифатида мақтаараллликларга доимий қўллов кўрсатишга тайёрмиз, – деди Али Бектаев.

Сафар давомида депутатлар сув остида қолган Ўргебас ва Фирдавсий қишлоқларига ҳам бориб, бу ердаги фуқароларнинг талаб-истакларини тингладилар. Ҳозирги кунда махсус мутахассислар ёрдами билан қишлоқларни сувдан тозалаш ишлари давом этмоқда. Офатдан келган чиқимларни бартараф этишга Нур-Султан, Шимкент шаҳарлари ва Алмати, Жамбил, Қарағанди вилоятларидаги Фавқулодда вазият департаменларидан қўшимча куч жалб этилган. Бу ишларга жами 37 техника, 102 насос, 1494 мутахассис жалб қилинган. Бунга қадар қишлоқларни босган сувнинг 10 минг тоннаси насослар орқали хавфсиз ҳудудга ўтказилган.

Шунингдек, халқ ноиблари янгидан қад кўтарган аҳоли манзилларида бўлиб, қурилиш ишлари билан ҳам танишдилар. Тўфон сувда қолган Жанатурмус, Женис, Дўстиқ қишлоқлари аҳолисини кўчириш учун Мирзакентдаги 160 гектар майдонда 505та уй қурилмоқда. 

Сафар сўнгида депутатлар Атакент ва Мақтаарал аҳоли манзилларидаги 14-сонли коллеж ва 42-сонли умумий ўрта мактабдаги эвакуация бекатларида вақтинча жойлашган фуқаролар билан учрашиб, уларнинг бугунги аҳволи билан танишдилар. Фуқаролар ўз навбатида мана шундай қийин пайтда ёрдамини аямаётган Ҳукумат ва вилоят раҳбариятига ҳамда барча қозоғистонликларга чин дилдан миннатдорчилик билдирдилар.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-05-19, 04:02 596
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.