26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Виждон уйғоқ бўлсин, десак...

Қадрли газетхон!

“Жанубий Қозоғистон”нинг муштарийлари!

Сиз билан ижтимоий тармоқлар орқали ғойибона боғланишга, шу йўсинда мурожаат қилишга мажбур бўлмоқдамиз. Сабаб, коронавирус пандемияси, республика миқёсида эълон қилинган карантин чоралари.

Биласизки, бугунги кунларда 2020 йилнинг иккинчи ярми учун даврий нашрларга обуна давом этмоқда, ҳатто, обуна муддати охирлаб келмоқда, десак ҳам бўлади. Доимий муштарийларимиз ва қатор ташкилотлар газетамизга ёзилиб улгуришди. Шундай бўлса ҳам, оралиқ маълумотлар “Жанубий Қозоғистон” рўзномасига ёзилиш кўрсаткичлари ўтган йиллардагидан анча паст эканини кўрсатмоқда. Бу ҳолнинг пандемия асорати эканини, кўплаб миллатдошларимиз карантин чоралари боис кўчага чиқа олмаётгани сабабли эканини тушунамиз. Ўзимиз, таҳририят ходимлари ҳам ҳар йилгидай муштарийларимиз билан учрашиш имкониятидан мосуво қолдик. 

Коронавирус иллати, аввало, одам боласи ҳаётига, шунингдек жаҳон мамлакатларининг иқтисодиётига тахдид солмоқда. Бутун дунёдаги каби Қозоғистон Республикасидаги барча бизнес субъектлари, корхоналар синов олдида турибди. Шулар қаторида бизнинг таҳририятимиз ҳам. 

Бундан қарийб 30 йил илгари, Совет Иттифоқи инқирозга юз тутган иқтисодий танглик пайтида бир гуруҳ юртдошларимизнинг ҳаракати билан очилган, қозоғистонлик ўзбекларнинг ифтихори бўлган газетамиз энди республика миқёсида тарқалиши ҳақидаги хушхабарни ҳам сиз, азизларга етказмоқчимиз. 

Шу кунларда “Жанубий Қозоғистон”нинг тақдири яна тарозига қўйилмоқда. Ҳар қандай газета, ҳар қандай таҳририят муштарийлари билан тирик. Қозоғистонда истиқомат қиладиган ўзбек этноси вакилларининг отахон рўзномаси – “Жанубий Қозоғистон”нинг узлуксиз чиқиб туришида обуна муҳим омилдир. 

Шу сабабли, мана шундай қийин бир паллада “Жанубий Қозоғистон” газетасига қўллов билдиришингизни сўраймиз. Биз учун ҳар бир обуначи муҳим. Инсон соғлигига таҳдид туғилаётган айни чоғда муштарийларимизга қулайлик яратиш мақсадида сизнинг ўрнингизга почта бўлимига бориб газетага ёзилишни биз ўз зиммамизга олмоқчимиз. Сиздан эса таҳририят ходими, реклама бўлими мудири З. Мўминжоновнинг +77022789690 рақамли Kaspi Gold карточкасига ўз исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни кўрсатган ҳолда обуна пулини йўллашингиз кифоя. Биз ўз тарафимиздан ҳар бир обунани “Қазпошта” филиали орқали расмийлаштириб, ҳужжатларини ижтимоий тармоқлар орқали ўзингизга йўллашга кафолат берамиз. 

Баҳолар:

Шимкент шаҳри учун – 2590, 85 тенге;

туманлар учун – 2911, 20 тенге;

таҳририятдан олиб кетувчилар учун – 1600 тенге.

* Ҳиммат кўрсатаман деганлар нафақадорлар, ногиронлар, кам таъминланган оилаларни газетага ёздиришда ҳомийлик қилишлари мумкин.

* Товламачилардан сақланиш учун юқорида кўр­­сатилгандан бошқа рақамга юбормаслик керак.

Маълумки, газетамизнинг асосий муштарийлари таълим, соғликни сақлаш муассасаларининг хизматчилари – устоз ва мураббий ҳамда тиббиёт ходимларидир. Зеро, зиёлилар – миллатнинг руҳи! Биз сизга доим ишониб келганмиз, бундан буён ҳам шундай бўлиб қолаверади. Вақтинчалик қийинчиликлар ўтиб кетар, яхши кунлар насиб этар. Ягона мақсадимиз – газетанинг ададини ошириб, келгуси авлодга ёруғ юз билан етказиш. Бунинг учун ўзбекман, дея фахр билан баралла айта оладиган, қалбида миллийликни маёқ қилган инсонлар сафини кенгайтириш лозим. Ана шу эзгу мақсад йўлида барчамиз бир тан, бир жон бўлиб, бирлашсак, нур устига нур бўларди. Токи тарих, маданият, маърифатни улуғлаган халқимизнинг зиёга чанқоқлиги барчага ибрат бўлсин.

Ғалвирни сувдан кўтарадиган вақт яқин. Газетага нисбатан кимнинг қандай муносабатда эканлиги, миллий ғурури, орияти даражаси ҳадемай яққол намоён бўлади.

Алишер СОТВОЛДИЕВ, газетанинг директор-бош муҳаррири, 2020-06-06, 04:41 907
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.