26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёлғиз отага – бошпана

Келес тумани Бўзай қишлоқ округида яшовчи Андрей Грибанов уч болани тарбиялаётган ёлғиз ота. Турмуш ўртоғи эрта вафот этиб, бугунги кунда икки қизи ва бир ўғли билан 2015 йили иш қидириб, Сариоғоч шаҳрига кўчиб келган. Сўнг соғлиги панд бериб, қишлоққа қайтишга мажбур бўлган. Қишлоқ аҳли ижара уй сўраб келганини кўриб, ҳашар йўли билан уй қуриб беришган.

Бундан ташқари, ҳамқишлоқлари унга 20тачага яқин қўй бериб, қишлоқ ҳокимлиги уни ишга жойлаштирган. Шунингдек, бўзайликлар рўзғор техникаси, жиҳоз, идиш-товоқ, керакли кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашган. Келгусида бошпанани тўлиқ таъмирдан ўтказишмоқчи. Бошпанага эга бўлган Андрей Петрович ҳамқишлоқларига миннатдорчилик билдирди.

Келес туманига матбуот сафари доирасида журналистлар маҳаллий фуқароларни иш билан таъминлаётган қурилиш майдонларига бордилар. Улардан бири “Бандлик-2020” йўл харитаси доирасида республика бюджети ҳисобидан тўкис таъмирдан ўтаётган Биртилак қишлоқ округидаги 13-сонли Т. Бигелдинов номли мактабидир. Қурилиш ишларига қишлоқнинг 40га яқин аҳолиси жалб этилган. Жорий йилнинг август ойида мактабни фойдаланишга бериш режаланган. 

Дастур доирасида Келес туманида жами 3та иншоотда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 

Булар: Т. Бигелдинов номли мактаб, Ушқин қишлоқ окургидаги спорт майдончаси ва Ақтўбе қишлоқ округидаги касалхонадир.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-06-13, 03:07 338
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.