26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қурувчилар маҳорат сабоғини ўтишди

Туркистон вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Nur Otan партиясининг Мақтаарал туман филиали Фирдавсий қишлоғи аҳолиси ва қурувчи мутахассислар учун маҳорат сабоғини уюштирди. Ундан мақсад – аҳолига янги касб ўргатиб, бошпаналарнинг сифатли ва талабга мувофиқ барпо этилишига имкон яратиш. Сабоқ амалий машғулот шаклида ўтди. Тадбир доирасида аҳолига уй пойдеворини қуйиш пайтида қанча цемент қўшиш кераклиги, ғишт теришда қандай талабларга риоя этиш зарурлиги атрофлича тушунтирилди. Ҳатто мутахассислар қурилиш талабларининг ҳар бир жиҳати бўйича маслаҳат беришди. 

–Бугун қишлоғимизда аҳоли уй солишни бошлаб юборди. Давлат 17 млн. тенгемизнинг тенг ярмини ўтказиб берди. Қурилиш суръатини сусайтирмаслигимиз керак. Бугун маҳаллий партия маҳорат сабоғи уюштирди. Бу биз учун ўта зарур эди. Зеро, аҳолининг кўпи қурилиш ишларининг талабларига риоя қилавермайди. Шуни эътиборга олган фидойилардан миннатдормиз, – дейди Фирдавсий қишлоғи турғуни Муҳаммаджон Мирзахўжаев.

 Айни дамда фирдавсийликлар давлатдан ажратилган маблағларига уй қуришни давом эттиришмоқда. 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-06-16, 04:33 416
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.