26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
20 августгача узайтирилди

Туркистонда 1 июндан 2020−2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синф ўқувчиларининг қабул жараёни бошланди. Пандемия муносабати билан қабул жараёнида бир қанча ўзгаришлар бор.

Ота-оналарнинг илтимосига биноан қабул муддати 20 августгача узайтирилди.

Таъкидлаш жоиз, боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;

ўқувчининг манзили зарур ҳужжатлар рўйхатидан олиб ташланди.

Шунингдек, пандемия шароитида ота-оналарнинг мактабларда тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида тажриба-синов тариқасида илк маротаба 1-синфга борадиган ўқувчиларнинг ҳужжат топшириш жараёни http://sakura.turkestan. e-orda.kz, http://egov.kz онлайн навбат асосида амалга оширилади. 

Боланинг фотосурати ва туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ушбу электрон сайтлари орқали юборилади.

Бугунги кунга қадар 4300га яқин ариза қабул қилиниб, ҳужжат ва маълумотларни тўлиқ ва тўғри рўйхатдан ўтказган 3800 нафар бола таълим муассасаларининг 1-синфига қабул қилинди. Қолган 500таси эса кўриб чиқилмоқда. 

Умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилиш билан боғлиқ саволлар, таклиф ва шикоятлар юзасидан шаҳар таълими бўлимига мурожаат этиш мумкин.

Аризани топшириш ва тўлдириш бўйича кўрсатмаларни юқоридаги сайтлардаги видеороликлардан кўриш мумкин. 

Ота-оналардан мактабларга ташриф давомида карантин қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда ижтимоий масофа сақлаш сўралади!

Майсара САФАРОВА, 2020-08-08, 04:32 505
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.