26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Инфратузилма янгиланиб, асл ҳолига келтирилди

Мақтааралдаги сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли манзилларида газ тармоғини монтаж қилиш ишлари поёнига етмоқда. Вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасининг маълумотига кўра, мутахассислар фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда икки йўналиш бўйича иш олиб боришмоқда.

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев қурилиш ишларининг сифатини ўз назоратига олган. Янги кичик туманда ёритиш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, ичимли сув, электр, алоқа, оқава сув тармоқларини қуриш ва ободонлаштириш ишлари ҳам авжида.

Кичик туманда муҳандислик инфратузилма тармоқлари юритилиб, Фирдавсий, Ўргебас, Женис ва Жанатурмис аҳоли манзилларида тоза ичимли сув тармоғи асл ҳолига келтирилмоқда. Аҳолини тоза ичимли сув билан таъминлаш мақсадида 8 чақиримга қувурлар тортилди. 24,4 чақирим электр тармоғи тортилиб, 156та симёғочга тунги чироқлар ўрнатилди. Электр тармоғи бўйича ишлар 95 фоизга бажарилди. Бу жойларда асфальтлаш ишлари ҳам белгиланган режа бўйича амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-08-08, 04:54 386
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.