26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рақобатбардош касб соҳибаси

“Час пик” тамаддихонасининг бош ошпази Шоира Қорабоева бу соҳада қарийб 25 йиллик тажрибага эга. Ўзбек этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти уюштирган палов фестивалида қатнашган Шоирахон ягона аёл иштирокчи сифатида ҳакамлар томонидан алоҳида эътироф этилиб, фахрли 3-ўринга муносиб топилган эди. 

Суҳбатдошимнинг ота-онаси Маҳмуд ака ва Азиза опа мазкур касбни улуғлаб келишган, бундан ташқари унинг бобоси Ёқуб ҳамда додалари Қорабой ҳам ушбу касб билан шуғулланишган экан. Катта авлод вакилларининг дуоисию раҳнамолигидан, мана, чорак асрдирки, унинг касби ҳаёт йўлига айланибди. Шоира корея, европа, япон, турк, қозоқ, уйғур, бизда кенг қўлланиладиган шарқ ошхонаси таомларини усталик билан тайёрлайди. Яқинда у Алматида махсус маҳорат сабоқларида иштирок этиб, турли коктейллар тайёрлашни ҳам ўрганиб келди. Меҳнат фаолиятини Шимкентдаги “Росинка” ошхонасида бошлади. Бу касбга шунчаки қизиқиш деб қараган талабанинг саъй- ҳаракатларини кўрган устози, мазкур тамаддихона раҳбари катта келажак уни кутаётганлигига урғу берди. 

– Илк бор бефстроган (майда тўғралган гўштли овқат) тайёрладик, кейин татарча азу пиширдик. Таом тайёрлашни барча технологияларга асосланиб, меъёрига етказиб пишириш жоиз, акс ҳолда бу таом номига муносиб бўлмасдан, фақатгина қовурилган гўшт ёки қиймадан фарқи қолмайди. Тўғри тайёрланган қайла ҳар қандай таомга шоҳона таъм бағишлайди. Авваллари мижозларимизга фақат гўшт ёки кабобни маромига етказиб берилса бўлди, хурсанд бўлишарди. Байрамлардагина кабоб тановул қилинарди. Мана ўн йилдирки, биз, ошпазлар ишига бўлган талаб ўзгарди. Энди у кабобни оддий одам ҳам уйда тайёрлай олади. Ҳамюртларимиз хорижий давлатларга чиқишяпти. У ердаги ресторанларда хизмат усуллари, таом тайёрлаш услубларидан бохабар бўлиб келишмоқда. Кўп рестораторлар бундай иш жараёнларини ўзимизнинг ошхоналаримизга ҳам жорий этишяпти. Мижозлар энди ниҳоятда усталик билан тайёрланган, дид билан ликопчага солинган, хушкайфият бағишлайдиган муҳитни излаб, кўнгилочар манзилларга келишади. Авваллари мижозлар стейк буюртма беришса, унинг қайласига эътибор беришмасди. Ҳозир эса, ундай эмас. Таом қайласи, кўкатлари билан яхлит бир мажмуа сифатида тановул қилинишини ва унинг мазаси умуман ўзгачалигини англашди. Бунинг учун ошпазлар ҳам рақобатбардош бўлишлари керак. 

Хориж ошхонаси таомларини тайёрлашдан аввал унинг ўзгачаликларига эътибор бериш керак. Шу боис ҳам Алмати, Астанада ўтадиган етук ошпазларнинг маҳорат сабоқларида иштирок этиб келаман. Бир неча йил муқаддам Қарағанди, Астанадаги “Ассорти” қаҳвахоналарида ишлаб маҳоратимни ошириб келдим, – дейди Ш. Қорабоева.

– Аёл ошпазлардан кўра эркак ошпазларнинг таомлари мазали ва баракали деган фикр ўринлими? 

– Бу, энг аввало маҳоратга боғлиқ. Агар аёл киши ширин таом тайёрлаб, ўзи ишлаётган муассасанинг мижозлари кўпайишига хизмат қилса, қандини урсин. Умуман, етук ошпаз кимлигидан қатъи назар ресторан ва тамаддихонадаги биринчи масъул инсон. Агар Боғи Эрам яратиб қўйсангиз ҳам, мижозларингизга хизмат кўрсатадиган ошпазингизнинг қўли гул ва уста бўлмаса ундан ҳеч қандай наф йўқ. Бироқ ошхонада гўштни қисмларга ажратиш, айниқса қўзиларни бутунлигича зираворлар билан пишириш, димлаб пишириш масалаларига келсак, эркаклар бу ишнинг усталари бўлишади ва аёллар қанча ҳаракат қилишмасин, улар билан бу борада жисмоний нуқтаи назардан куч синашолмайди. Ҳар бир ишни ўз устаси қилгани маъқул. Бироқ айнан эркак ошпазлар тайёрлаган гўштли, суякли таомларни севиб истеъмол қиламан, – дейди. 

Ўз касбининг усталарига ҳар қандай шароитда ҳам эҳтиёж катта. Кўп тамаддихоналарнинг ошпазлари ишсиз қолишмади, аксинча мижозларнинг буюртмалари кўпайиб, уларнинг таомлари хўрандаларга уйма-уй етказиб турилди. Ҳатто бу йўналишда шундай хизматларни ташкил этаётганлар ўртасида рақобат ҳам, сифат ҳам кучайди. 

Шуни эътиборга олган суҳбатдошим, 4-разрядли ошпаз Шоирахон ҳамкасблари билан биргаликда “Шамэль” деб номланган ошпазлик курсини очишди. Карантин тадбирлари тугагач ёшлар билан бу йўналишда ишлашни режалаяпти. Шоирахоннинг ишларига омадлар тилаб қоламиз.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2020-08-11, 05:02 392
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.