26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элга хизмат унинг олий мақсади эди...

18 июнь куни Шимкент шаҳрига хизмат сафари билан келган Қозоғистон касаба уюшмалари кенгашлари иттифоқининг раҳбари Сатибалди Даулеталин 30 йилдан зиёд умрини касаба кенгаши фаолиятига бахшида этган Рисолат Сафибек қизи Аҳмедовани табриклашга ошиқди. 80 ёшга тўлган вилоятнинг таниқли фаол онахоннинг мустақил Қозоғистоннинг касаба уюшмалари кенгаши ҳаракатининг ташкил топиши ва ривожланишига қўшган улуғ хизматларини эътироф этиб, “Кәсіподақ ардагері” медали билан тақдирлади...

Раҳбарият ва вилоят жамоатчилиги Рисолат опани сўнгги марта ўша тадбирда кўрган бўлса, ажабмас...

Кўп йиллар давлат ва жамоатчиликка бенуқсон хизмат қилган шимкентлик билимдон ва оқила онахон бугун орамизда йўқ.

Сайрам туман партия қўмитаси котибаси, вилоят таълим бошқармаси, вилоят хотин-қизлар кенгаши раисаси, хуллас, маориф, оила ва аёллар масаласини ўз ҳаётининг мазмуни деб билган Рисолат опа фоний дунёдан ўтди.

Асли касби математика фани ўқитувчиси бўлган Рисолат Аҳмедовани кўпчилик Сайрам туман фирқа қўмитаси котибаси, вилоят хотин-қизлар кенгашини самарали бошқарган фаолияти орқали танийди. Оилани мустаҳкамлаш, оналик-оталик, болаликни ҳимоя қилиш, аёлларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишдек улуғвор ишларда бош-қош бўлиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, аёлларни иш билан таъминлаш, уларнинг соғлигини ўйлаш – Рисолат Сафибек қизининг бош вазифаси эди.

Бугунги ўқитувчининг пенсия ёшида қадрдон мактабига кераксиз бўлиб қолишига ҳеч тоқат қила олмай, қонунчилик палаталарига мурожаатлари эса, унинг чин устоз эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Айрилиқ дарди оғир, жуда оғир. Начора, тақдир тақозоси, қазо ҳақ. 

Таҳририятимиз мусибат эгаларига таъзия билдиради. Марҳумани Аллоҳ мағфират қилиб, ўз раҳматига олган бўлсин!  

“Жанубий Қозоғистон” газетаси таҳририяти, 2020-08-15, 04:56 404
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.