26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ясси-несие'' МЧБда янги раҳбар

Кентов шаҳридаги тажрибали мутахассис, доимий жамоатчи обуначимиз  Каримжон Ғайбишев асос солиб, узоқ йиллар самарали раҳбарлик қилган, Қозоғистон Республикасида шу соҳада энг илғор ташкилот даражасига кўтарган «Ясси-несие» МЧБга янги раҳбар тайинлангани ҳақида газетамизда хабар берган эдик. Шу кунларда Каримжон ака нафақа ёшига тўлиши муносабати билан ҳамкасблари уни ҳурмат-эҳтиром билан фахрий ҳордиққа кузатишди. «Ясси-несие»нинг янги раҳбари ушбу ташкилотда узоқ йиллар Каримжон ака билан ҳамкорликда меҳнат қилган Алишер Йўлдошевдир.

А. Йўлдошев(тасвирда) 1982 йили июнь ойида Қарноқ қишлоғида таваллуд топган. М. Қошғарий номли ўрта мактабни тамомлагач, А. Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетида жаҳон иқтисодиёти ихтисоси бўйича олий маълумот олди. Меҳнат фаолиятини «Ясси-несие» МЧБ-да бухгалтер-кассир бўлиб бошлаган. Шу ташкилотда 2010-2019 йилларда ҳуқуқшунос, сўнгра «Ясси-несие» МЧБ насия биродарлиги бошқаруви раисининг ўринбосари, 2020 йилнинг 3 июлидан эса ушбу ташкилот, яъни «Ясси-несие» МЧБ насия биродарлиги бошқаруви раиси лавозимида самарали меҳнат қилиб келмоқда. 

У умр йўлдоши Элноза Ҳусан қизи билан тўрт нафар ўғил-қиз тарбиялаб, вояга етказмоқда.   

Давлатимиз қишлоқ хўжалиги тараққиёти, хусусан, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини барпо этиш борасидаги сиёсатини амалга ошираётган «Ясси-несие» МЧБ ўтган йиллар мобайнида Кентов шаҳри, бошқа ҳудудлар,  хусусан, Қарноқнинг иқтисодий тараққиётига катта ҳисса қўшганлигини фахр билан эътироф этамиз. 

«Ясси-несие» МЧБ жамоасига эса янги, ёш раҳбар Алишер Йўлдошев бошчилигида масъулиятли меҳнатда муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2020-08-29, 04:43 435
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.