26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эзгулик ва хайр-саховат тадбири

Туркистон шаҳрида “Ҳаёт” ва “Шифо” лойиҳалари яна бир бор амалга оширилди. Nur Otan партияси Туркистон вилоят бўлимининг пандемияга қарши лойиҳалари доирасида касалхоналарга 31та сунъий респиратор ва 200дан зиёд дори-дармон жамламаси юборилди.

Бунга қадар “Ҳаёт” лойиҳаси бўйича 21та ускуна касалхоналарга етказилган бўлса, 400 оилага “Шифо” орқали дори-дармон тарқатилган эди. Яъни партия ёрдамида сунъий нафас олиш ускуналари сони 52тага етди.

Партия филиалида ўтган мажлисда филиал раисининг биринчи ўринбосари Б. Тажибаев пандемияга қарши кураш мақсадида “Биз биргамиз!” акциясини бошлагани, вилоятдаги 43 мингдан зиёд оилага озиқ-овқат, 34055 оилага 50 минг тенгедан пул берилганини маълум қилди.

Яқин келажакда яна 4852 оилага 50 минг тенгедан бериш режалаштирилмоқда.

“Вилоят маслаҳати депутатлари, партия аъзолари ва бошқа тадбиркорлар ёрдамида “Ҳаёт” лойиҳаси асосида 52та сунъий нафас олиш ускунаси сотиб олинди. Бундан ташқари, кам таъминланган 600 оилага “Шифо” лойиҳаси доирасида дори воситалари тарқатилди. Биз мамлакатнинг фаол фуқаролари, тадбиркорларга, “Jаs Оtаn” ёшлар қаноти, ”Jas Turkistan” кўнгиллилар клубидан бениҳоя миннатдормиз”, деди Б. Тажибаев.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-10-20, 04:18 433
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.