26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Университетнинг бош лизенцияси қайтарилди

Куни кеча Шимкент шаҳридаги академик А. Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университети маъмурияти таълим лицензиясини қайтариб олгани ҳақидаги хушхабарни оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган матбуот-анжуманида маълум қилди. 

Университет ректори Рабиға Қуатбекованинг айтишича, ҚР Таълим ва фан вазирлиги Таълим ва фан соҳасидаги сифатни таъминлаш қўмитаси (матн давомида Қўмита) ОЎЮ лицензиясини тўхтатишнинг асоси сифатида тавсия қилган қатор маъмурий ҳуқуқбузарликлар университет ва Қўмита ўртасидаги суднинг аппеляциявий муҳокамасида тасдиқланмади. 

ОАВ воситаларида ОЎЮнинг лицензиясидан маҳрум қилиниши сабаблари эълон қилинган эди. Қўмитанинг маълумотлари бўйича ўқув жараёнини ташкиллаштириш, талабаларни қабул қилиш, ОЎЮнинг таълим, ўқув-услубий ҳамда илмий адабиётлар билан таъминлаш, битирувчиларнинг ишга жойлашишига доир камчиликлар кўрсатилган.

ОАВда университет ҳақида ахборот пайдо бўлгач, олий ўқув юрти ректори талабалар, ўқитувчилар ва ота-оналарни саросима ва хавотирга солган Қўмита ҳаракатларининг ноқонунийлигидан хабардор қилди. 

– Қўмита кўрсатган камчиликлар ҳақиқатга мос келмаслигига эътиборингизни қаратамиз. ОЎЮда талабаларни қабул қилиш ҳамда ўқув жараёнини ташкиллаштириш белгиланган талабларга мос келиши аниқланди. Тайёргарликнинг барча йўналишлари ва ихтисослик бўйича битирувчиларни ишга жойлаштириш 50 фоизни ташкил қилади. Кутубхона жамғармаси таълим соҳасига оид малака ошириш талабларига ҳам мос келади. Ўқув-услубий адабиётлар билан 100 фоиз таъминланган. Жамғармада 1 миллиондан зиёд китоб мавжуд, электрон жамғарма 10 мингдан зиёд дарсликка эга, – деди университет ректори Р. Қуатбекова.

Тадбирни ўтказишдан мақсад – университет ректори Рабиға Абдимуса қизи юз берган ҳолат бўйича ОАВ вакиллари, ота-оналар, талабалар, ўқитувчи-педагоглар, профессорлар олдида университет ўз фаолиятини штат тартиби асосида давом эттиришини маълум қилиш эди. 

Бугунги кунда таълим масканида 12500 талаба таҳсил олмоқда. Уларнинг 2147 нафари ўзбекистонлик талабалар. Университет таркибида Тиллар академияси ва Ўтрор университети бор. Қолаверса, 2021 йил март ойида университет 280 ўринли ётоқхонани фойдаланишга беради. 

Анжуманда университет шаънини ҳимоя қилган адвокат Лаззат Жанпеисова текширувларда юз берган хатолик ва суд жараёнларига қисқача тўхталиб, масалага ойдинлик киритди ва журналистлар саволларига жавоб берди. 

Мухтабар УСМОНОВА, 2020-12-01, 04:33 548
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.