26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қандай мутахассисликларга талаб кучли?

Қозоғистонда талабга эга ихтисосликлар рўйхатини тракторчилар ва сартарошлар бошлаб берди. 

2021 йили Қозоғистонда талаб кучли 30та ихтисослик рўйхати эълон қилинди. ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги талаб кучли ихтисосликлар қаторига тракторчилар ва сартарошларни ҳам киритди. Бу рўйхатда ўқитувчилар ва тарбиячилар ҳам бор. Чунончи, долзарб ихтисослик бўйича таҳсил олаётган ёшларимиз ҳам анчагина.

– Шимкентда ишга жойлашиш жуда қийин. Таниш керак. Мен IT ихтисослиги бўйича дастурчиман. Ҳозир ўқияпман, – дейди Феруз.

Маҳбуба Ашурова, сартарош: 

– Кейинги йилларда гўзаллик салонлари соҳасида рақобат кучайди. Аҳоли талаби ҳам ортиб бормоқда. Аслида бизнинг ишимиз осон эмас. Кун давомида тик оёқда туриб хизмат кўрсатамиз. Нафақат соч қирқиш, бўяш, турмаклаш, балки баъзида руҳшунос бўлишимизга ҳам тўғри келади. Мижознинг кайфиятини кўтаришга ҳаракат қиламиз. Касбим ўзимга жуда ёқади. Сабаби, мижозларнинг ҳузуримдан гўзаллашиб, хушкайфиятда чиқиб кетиши қалбимига қувонч бағишлайди.

Асилбек Науризбаев, Шимкент шаҳар аҳоли бандлигини таъминлаш маркази касбий ўқитиш бўлими раҳбари: 

– Иш берувчиларнинг аризаларига мувофиқ, техник мутахассисларга талаб кучайди. Чилангар, электрчи, автомеханик, ошпаз, қандолатчи ҳамда визажист, маникюр устаси каби касб эгалариларининг омади келди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2021-01-16, 04:02 649
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.