26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пойтахтда “Плов-party” фестивали ўтди

Ўтган ҳафтада пойтахтимиздаги Этноовулда Қозоғистон халқи Ассамблеяси ўзбек, уйғур, озарбайжон этномаданият бирлашмалари билан бирга “Плов-party” хайрия тадбирини ўтказди. 

Астана куни муносабати билан, шунингдек, ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасига бағишлаб ташкиллаштирилган ушбу тадбирда Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзолари, этномаданият бирлашмалари вакиллари, турли ташкилотлар аъзолари иштирок этишди. Тадбир давомида 600 кг палов тайёрланиб, мингга яқин одамга бепул тарқатилди. Тадбир иштирокчилари энг яхши ошпазлар тайёрлаган ўзбек миллий таомининг “Тўй оши”, “Самарқанд палови”, “Чойхона оши” турларидан, уйғур миллий оши, Озарбайжон “Хон палови” ҳамда сомса, нон, бўғирсоқлардан татиб кўришди. Ушбу машҳур шарқона таом турлари энг сифатли масаллиқлардан тайёрланди, улар Ўзбекистон ва Хитойдан келтирилди. Қозон атрофига гавжум тўпланган одамларнинг ҳаммасига ошни бирдек тақсимлашда ошпазлар ўз маҳоратини намоён этишди. 

Шунингдек, тадбир меҳмонларига Қозоғистон халқи Ассамблеяси этномаданият бирлашмаларининг ажойиб концерт дастури намойиш этилди. Астана шаҳри ўзбек этномаданият бирлашмасининг бадиий ҳаваскорлар гуруҳи ҳам ўз истеъдодини намойиш қилиб, халқ олқишига сазовор бўлишди.

Тадбирда паловнинг олти тури тайёрланган бўлса, унинг уч хили ўзбек миллий палов турлари ҳисобланади, яъни бизнинг ошпазлар “Тўй оши”, “Чойхона оши” ҳамда “Самарқанд палови”ни қиёмига етказиб тайёрлашди.

Куни кеча таваллуд айёмини нишонлаган Астана шаҳри – Қозоғистонда яшовчи эл-улус, этнос вакилларини бирлаштирувчи чанғароқ ҳисобланади. Биз, этнос вакиллари Ассамблея ҳамжиҳатлигига, тотувлигига ягона оила фарзандлари каби бирлашиб, ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим.

– Қозоқ халқининг меҳмондўстлиги, Ватанимиздаги этнос вакилларининг тотувлиги туфайли юртимизда тинчлик доимо ҳукм суришига ишонаман, – деди Астана шаҳар ўзбек этномаданият билашмасининг раиси Шерзод Пўлатов. 

Тадбир якунида энг мазали палов, оби нонлар тайёрлаган ошпаз Абдуваҳоб Шарипов, ҳомийлар “Шоҳ-Нон” хусусий корхонаси раҳбари, тадбиркор Ҳасан Шарипов, “Райҳон” қаҳвахонасининг соҳиби Собир Тошпўлатов ҳамда бошқа иштирокчилар Қозоғистон халқи Ассамблеяси ва ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Шерзод Пўлатов томонидан ташаккурномалар билан мукофотладилар.

Бугунги кунда бутун дунёга эшиги очилган суюкли пойтахтимизда давом этаётган ЭКСПО – 2017 халқаро кўргазмаси муваффақиятли якунланишига тилакдошмиз.

 

               

Иродахоним МУҲАММАДЖОНОВА, “Жанубий Қозоғистон”нинг Астана шаҳридаги жамоатчи мухбири., 2017-07-10, 19:41 816
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.