26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Табиатга меҳр болаликдан шаклланади

Ёзги таътилнинг асосий тадбирларидан бири – “Simkent tau fest 2017” фестивали ўтди. Унда вилоятимиз марказидаги Ёш сайёҳлар станцияси тингловчилари иштирок этишди. Фестивалнинг илк куни Бодом сув омбори қошида ўтди. 

Аввало, болалар мураббийлари билан бирга экологик шанбалик ўтказишди. Бепарво юртдошларимизнинг “шарофати” билан чор-атрофга ташланган баклашка, полиэтилен халтачалар йиғиб олингач, сув омбори соҳиллари асл қиёфасига қайтди. 

Фестивалнинг очилиш маросимида мазкур тадбирни ташкил этган Шимкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорликни ривожлантириш бўлими раҳбари А. Абдирахматов, Ёш сай­ёҳлар станцияси раҳбари С. Ўмирбаева, вилоятнинг турли оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 

Фестивалнинг кейинги кунларида “Тўсиқлар курси” беллашуви,”Ўз чўққингни топ!” квести, сайёҳлар учун семинар, Сайрам-Ўгам миллий паркига саёҳат ташкил этилди. Тадбир давомида билим, тажриба орттирган болаларнинг келгусида уларни амалда қўллай олишларига ишонамиз.

 

А. САРМОНОВ, 2017-07-10, 19:52 658
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.