26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эҳтиёт бўлинг, пирамида!

Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ўзининг “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида мамлакатимиз фуқароларини молиявий пирамидалар тузоғидан  эҳтиёт бўлишга чорлади.

«Молиявий пирамидалар фирибгарликнинг инсонларга энг жиддий иқтисодий ва маънавий  зарар етказадиган, шу билан бирга, жаҳонда кенг тарқалган турларидан бири ҳисобланади.  

Бундай фирибгарлик тузоғи минглаб, юз минглаб, ҳатто миллионлаб фуқароларни ўз домига тортиши туфайли ҳар қандай жамият учун ўта хавфлидир. У жамиятда беқарорликнинг келиб  чиқишига, жабрдийдаларнинг давлат сиёсатидан норозилигига, кенг кўламли ижтимоий портлаш юзага келишига сабабчи бўлиши мумкин», дейилган прокуратура баёнотида.

Қуйида молиявий пирамидаларнинг фирибгарлик белгиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Молиявий пирамида!

Молиявий пирамида пул маблағларини доимий равишда жалб қилиб турган ҳолда тузилма иштирокчиларини даромад билан таъминлаб туриш демакдир. Унинг бошқача номи сармоявий пирамида деб ҳам юритилади. Бунда биринчи иштирокчининг даромади иккинчи ва бошқа иштирокчиларнинг пул маблағлари ҳисобидан таъминланади.

Бу даромадларнинг манбаи кўп ҳолларда кўрсатилмайди. Ёки сохта номлар билан декларация қилинади.

Бу – фирибгарликдан бошқа нарса эмас. 

Таомилга кўра молиявий пирамида ташкилотчилари мижозларга қоп-қоп ваъдалар беради. Бироқ иштирокчиларнинг ҳаммасига ваъда қилинган пулларни  қайтаришнинг имконияти йўқ. Одатга кўра, молиявий пирамидалар тижорат муассасаси сифатида рўйхатдан ўтади ва қандайдир лойиҳани молиялаштириш баҳонасида маблағ тўплай бошлайди. Агар лойиҳанинг ҳақиқий даромади мижозларга берилган ваъдалардан кам бўлса, ёки умуман даромад кўрилмайдиган бўлса, у ҳолда сўнгги мижозларнинг маблағлари биринчи мижозларга берилади. Яъни, Алининг қалпоғи Валига кийдирилади. Бунинг охир оқибати лойиҳанинг касодга учраши билан якунланади. Оддий сўз билан айтганда энг сўнгги аъзо бўлган мижозлар  молиявий пирамидага киритган сармояларидан маҳрум бўлади. 

Молиявий пирамида фаолияти  қанча узоқ давом этса, мижозларга пулларни қайтариш имкониятлари ҳам камайиб бораверади.

Молиявий пирамидалар кўплаб мамлакатларда қонунга зид дея эълон қилинган. Чунончи, АҚШ, Австралия, Австрия, Албания, Бразилия, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Дания, Доминикан Республикаси, Эрон, Исландия, Испания, Италия, Канада, Хитой, Колумбия, Малайзия, Мексика, Непал, Нидерландия, Янги Зеландия, Норвегия, Польша, Португалия, Россия, Руминия, Таиланд, Тайвань, Туркия, Украина, Филиппин, Франция, Швейцария, Швеция, Шри-Ланка, Эстония, Жанубий Африка Республикаси ва  Японияда молиявий пирамидалар фаолияти тақиқланган.

Бирлашган Араб Амирликлари ва Хитойда молиявий пирамида ташкил этиб, фаолият юритганлар ўлим жазосига ҳукм қилинади.

Қозоғистонда  молиявий пирамида ташкил қилиш (уни бошқариш) ҚР ЖКнинг 217-моддаси бўйича жиноий  жавобгарликка  тортилади.

Молиявий (сармоявий) пирамидаларни реклама қилиш  ва тарқатиш  ҚР МҲКнинг 150-моддаси бўйича  маъмурий жавобгарликка  тортилади.

2021-02-16, 03:52 917
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.