26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қорамуртда уч эгизак туғилди

Сайрам туманининг Қорамурт қишлоғида истиқомат қилувчи Муҳиддиновлар оиласида янги йилнинг илк уч эгизаклари дунёга келди. Улуғбек ва Ёдгора Муҳиддиновларнинг бунгача уч ўғли ва бир қизи бор эди, янги туғилган икки ўғил, бир қиз чақалоқлар оила сонини кескин оширди.

Кўп болали оила аҳволи билан танишиш ва табриклаш учун Сайрам туман бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлими раҳбари Абилсейит Батирбекули ва Қорамурт қишлоғи ҳокими Маъмуржон Нажиев Муҳиддиновлар хонадонига ташриф буюришди.

Гўдакларга болалар аравачаси, гигиена буюмлари ва совға-саломлар билан ташриф буюрган қишлоқ ҳокими эгизакларга махсус шифокор ва ҳамшира  бириктирилганини маълум қилди.  Оила соҳиблари эгизакларга Ҳадича, Имрон ва Комрон деб исм қўйишибди. Уларнинг вазни – 2,196, 2,250, 2,240 грамм. Шифокорларнинг айтишича, она ва болаларнинг саломатлиги кўнгилдагидек.

 

 

М. УСМОНОВА, 2021-02-27, 02:47 444
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.