26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фармацевтика тармоғи янада ривожланади

Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилади

Юртимизда фармацевтика ва кимё саноатини 2025 йилгача ривожлантириш юзасидан йўл харитаси ишлаб чиқилади. Буни ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди.

– Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва арзон нархларда дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлаш мақсадида нархлар шаклланишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, фармацевтика саноатини қўллаб-қувватлаш ва ички бозорни маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан тўлдириш борасида чора-тадбирлар қабул қилинди. Улар доирасида фармацевтика ва кимё саноатининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган ривожланиш хариталари тасдиқланади. Бундан ташқари, биз фармацевтика компанияларининг клиник ва клиникадан олдинги синовлари учун харажатларини субсидиялаш, шунингдек, GMP андазаларини жорий этиш масалалари устида ишлашни режалаштирганмиз. Бу ЕОИИ бозорида дори-дармонларни рўйхатдан ўтказишда маҳаллий корхоналарнинг рақобатбардошлигини сезиларли даражада оширади, – деди Бейбит Атамқулов.

Шунингдек, улгуржи ва чакана савдо учун чекланган савдо устамалари белгиланди, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини белгиланган нархларда сотиш тизими жорий этилди. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, аҳолига дори воситалари ва тиббиёт буюмларини оширилган нархларда сотиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида товар чекларини бериш талаби киритилди. 

Бундан ташқари, мамлакатда дори-дармонларнинг нархини арзонлаштириш мақсадида қатор импорт қилинадиган моддалар ва хом ашёларга божхона тўловларини камайтириш масаласи кўриб чиқилади.

2021-03-02, 04:34 452
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.