26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Асл бойлик нимада?

Бир куни фақир киши Жаноби Ҳаққа нолий бошлабди: “Эй Яратган эгам, нега мени бошқа бандаларингдан кам кўрдинг, ризқимни кам қилиб яратдинг?”

Унинг бу гапларини бир йўловчи эшитиб, ундан сўрабди.

– Биродар, тинчликми? Нимадан норозисан? 

Шунда ҳалиги киши: 

– Аллоҳ менга кўп ризқ ато этмади, тинмай меҳнат қиламан, бироқ фақирликдан чиқиб кетолмаяпман, деб нолибди. Йўловчи бир оз ўйланиб туриб, дебди:

– Майли, сенга беш минг тилла бераман, эвазига битта кўзингдан воз кечасан.

Фақир қўрқиб кетиб, икки қадам орқага чекинибди:

– Эсинг борми? Қандай қилиб беш минг эвазига кўзимдан воз кечишим мумкин? Йўловчи савдолашишда давом этибди:

– Унда битта қўлингни берақол. Ўн минг танга бераман.

– Бўлмайди, жаҳллана бошлабди фақир, - юз минг берсанг ҳам қўлимни бермайман!

– Майли, ундай бўлса, шу ўн мингга битта бармоғингни бер! – уни ҳоли-жонига қўймабди йўловчи.

– Нега бармоғимни сотарканман? Бутун дунёнинг молига ҳам алмашмайман бармоғимни!

Унинг бу гапини эшитган йўловчи мақсадга кўча қолибди:

– Эй ношукр банда, унда нега нолияпсан? Аллоҳ сенга қанча бойлик берганини кўрмаяпсанми? Тўрт мучанг соғ, ақлу ҳушинг жойида. Сен эса, фақирликдан нолиб ўтирибсан. Аллоҳ берган шунча неъматга шукр қилиш керак эмасми?”    

2017-07-17, 18:07 711
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.