26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кореяга бориб ишлаш ниятим бор

Таҳририятга мурожаат этган Қарноқ, Сувноқ қишлоқларидан бир гуруҳ муштарийларимиз Корея Республикасига ишлаш учун бориш ниятида экани, лекин, кейинги пайтларда қозоғистонлик фуқароларни Кореяга киритиш қаттиқ назорат остига олиниши билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақида савол билан мурожаат этишди.

Бу ҳақда интернет тизимида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий маълумоти эълон қилинган. Хусусан, 12 июль куни ҚР Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори Ардақ Мадиев ушбу муаммоли масала юзасидан ўз хулосаларини қуйидагича изоҳлайди. 

Қозоғистон давлати ва Корея мамлакати ўртасида фуқароларнинг визасиз бориш-келиш тартиби 2014 йилдан эътиборан кучга кирган. Лекин, ўша пайтда Кореяга отланган қозоғистонликлар сони 200дан зиёдроқ бўлса, сўнгги уч йилда бу рақам жадал ўсиб 6000дан ошиб кетди. Ғайриқонуний меҳнат муҳожирлари сонининг кескин ўсиб кетиши боис Корея миграция полицияси томонидан Қозоғистон фуқароларини ушбу мамлакатга кириш жараёнида қаттиқ текшириш ва депортация чоралари кўрилишига сабаб бўлди. Агар аҳвол шу тарзда давом этаверса, икки давлат ўртасида 2014 йили жорий этилган визасиз бориш келиш тартиби барҳам топиши ҳам мумкин, – дейди департамент директори А. Мадиев.

Қиссадан ҳисса шуки, айни пайтда олис сафарга отланишнинг мавриди эмас. Ҳар жойни қилма орзу, ҳар жойда бор тошу тарози, деган нақлга амал қилиш мақсадга мувофиқдир. 

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-07-26, 18:15 690
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.