26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мажбурий тиббий суғурта: саволлар ва жавоблар

Тиббиётнинг ян­ги ти­зимига оид савол-жа­воб­ларни чоп этишда давом этамиз:

– Мавсумий ёки доимий бўлмаган ишлар­даги фуқаролар қандай  суғурта қилинади?

– Улар ишлаётган вақтда суғурта пулини иш берувчи тўлайди. Бўш қолган вақтида эса энг кам маошдан 5 фоиз тўлаб боришади ёки Бандлик марказига рўйхатга туришади. 

– Қозоғистонда ишлаётган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тиббий ёрдам қандай асосда кўрсатилади?

– “Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тўғрисида” Қонуннинг 2-моддаси, 2-бандига кўра Қозоғистонда ишлаётган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда ўролмонлар ижтимоий тиббий суғурталаш тизимида қозоғистонликлар билан тенг асосда иштирок эта оладилар. Меҳнат муҳожирларига тиббий ёрдам давлатлараро шартномаларга мувофиқ кўрсатилади. Масалан, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига кирувчи 5та мамлакатда тез тиббий ёрдам бепул кўрсатилади. 

Агарда халқаро шартнома бўлмаса, меҳнат муҳо­жирлари кўнгилли равишда суғурта шартномасини тузишлари мумкин. Атрофдагилар учун хавфли оғир касалликлар юз берганида (бундай касалликлар рўйхатини Қозоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги белгилаб берган) уларга бепул тиббий ёрдам кўрсатилади.

– Ишсизлар, ўз-ўзини самарали таъминлай ол­маётганлар, иқтисодий фаоллиги паст бўлган бошқа фуқаролар қандай қилиб тиббий ёрдам олишлари мумкин?

– Бундай шахслар бугунги кунда 500 000 нафар атрофида. 2020 йилгача доимий тиббий кўрикдан ташқари барча тиббий хизматлар уларга бепул кўрсатилади. Шундан кейин эса, улар тиббий ёрдам олиш учун қуйидаги йўлларни  тутиши мумкин:

А) яшаш жойидаги Бандлик марказига мурожаат этади. У ерда малака ва иш тажрибасига мувофиқ иш таклиф этишади. Кўрсатилган иш ўринлари тўғри келмаса, ишсиз мақомини олишади. Бундай ҳолларда ҳам жамғармага давлат бадал тўлайди. 

Б) хусусий тадбиркор сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтади ва 2 энг кам маош (2017 йилда - 24 459 тенге) нинг 5 фоизи миқдорида бадал тўлаб боради. 

В) мустақил равишда иккинчи даражали банклар орқали энг кам маош (2017 йилда - 24 459 тенге) нинг 5 фоизи миқдорида бадал тўлаб боради.

– Суғурталанган шахс тўсатдан вафот этган тақ­дирда унинг ҳисобида йиғилиб қолган маблағ ворисларига бериладими?

– Йўқ. Тиббий суғурта маблағ жамғариш тизими бўлмагани учун бундай имконият кўзда тутилмаган.

– Болалар қанча ёшга тўлгунича суғурта бадалларини давлат тўлаб боради?

– 18 ёшга тўлмаган болалар, ўрта, ўрта техник ва касб, ўрта махсус, олий илмгоҳларда таълим олаётганлар ўқиш даврида ва таълимни тугатгач, 3 ой давомида бадал тўлашдан озод қилинади. 

– Қайси ҳолатларда олинган дори-дармонлар пули тиббий суғурта жамғармаси томонидан қопланади?

– Маълум касалликларга чалинган фуқароларга амбулатория-поликлиника ёрдами беришда  ишла­тиладиган тегишли орган томонидан тасдиқланган дори-дармонлар рўйхати асосида амалга оширилади. 

– Суғурталанган шахс хорижда ҳам бепул даво­ланиши мумкинми?

– Йўқ, жамғарма фақат Қозоғистон Республикаси ҳудудида фаолият юритади. 

– Иш берувчи мен учун бадал тўлаётган-тўла­маётганини қандай аниқлаш мумкин?

– Буни аниқлаш учун махсус онлайн хизматлар мавжуд. Бундан ташқари, Қонунга мувофиқ иш берувчи ҳар ойнинг 15-кунига қадар сизга бадалларни тўлаганлиги тўғрисида ҳисобот бериши кўзда тутилган. 

2017-08-01, 11:09 863
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.