26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактаблар янги ўқув йилига шайми?

Ушбу саволга аниқ жавоб олиш учун Шимкент шаҳри ҳокими Ғ. Абдирахимов шаҳардаги қатор таълим даргоҳларини оралаб чиқди. Айниқса, янгидан қурилаётган ёки таъмирланаётган, қўшимча бинолар қад кўтараётган мактабларни кўздан кечирган шаҳар ҳокими пудратчи компанияларга ишни тезлаштиришни топширди. 

Масалан, 59-сонли мактабдаги ишларга шаҳар раҳбари томонидан танқид-мулоҳазалар айтилди. 

Шу билан бирга, ҳоким олдиндан тузилган лойиҳа-смета ҳужжатларига қурилиш ишлари жараёнида ўзгаришлар киритишга тўғри келишини ҳам таъкидлади.

– Энг асосийси, ҳаммаси ўқувчиларга қулай бўлиши керак. Чунончи, эшиги, деразаси катталиги, деворининг рангги қандай бўлиши кераклигига қадар маслаҳатлашилса, иморатни қураётганда ижобий томонга ўзгартириш мумкин-ку? – деган ҳоким пудратчи компанияларга масаланинг қулай томонларини кўриб чиқиш зарурлигини эслатди.

Айтганча, бу йил шаҳардаги 129та мактаб ва 385та болалар боғчаси тўлиқ таъмирдан ўтказилмоқда. Шу билан бирга, 15та мактаб ёнида қўшимча иморат қурилмоқда. 1200 ўринга мослаштирилган янги мактаб Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади, деб кутилмоқда. 

– Уч сменада ўқитадиган 8та мактаб масаласи 2018-2019 ўқув йилида тўлиқ ҳал бўлади, – деди шаҳар ҳокими. 

Таъкидлаш жоизки, бу йил “Нурли йўл” давлат дастури доирасида Шимкентда 6та мактаб биноси фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, шу дастур бўйича шаҳарда 11та уй-жой қурилиши олиб борилмоқда. Бу ишлар учун республика бюджетидан 12 миллиард тенге ажратилган. Янги ўқув йилига янги мактабларгина эмас, 558 квартирали 11та уй-жой ҳам ишга туширилади.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-08-08, 10:41 782
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.