26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЭКСПОга 4 мингга яқин ўқувчи боради

  Республикамиз учун муҳим аҳамиятга эга кўргазмани томоша қилишга вилоятимиздан 3750 ўқувчи боради. Буни Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят ёш сайёҳлар станциясининг директори С. Ўмирбаева маълум қилди.

  Унинг айтишича, ЭКСПО – 2017 кўргазмасини томоша қилишга вилоят таълим бошқармаси томонидан имконияти чекланган болалар, аълочи ўқувчилар ва олимпиада ғолиблари жалб этилади. Бундан ташқари тадбиркорлар ҳам мактаб ўқувчиларига чипталар совға қилишмоқда. Шунингдек, вилоят бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармасида 139 нафақадор ҳамда имконияти чекланган фуқарони кўргазмага олиб бориш масаласи муҳокама этилмоқда.

  Вилоят йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Мақсат Мирзабаев(суратда) кўргазмага борадиганлар учун 15 апрелдан бошлаб поезд ва самолётга чипталар сотувга чиққанини айтди. 

  – Кўргазма даврида пойтахтга бориш-қайтиш учун 16750 ўрин тайёрлаб қўйганмиз. Шунингдек, кўргазмада иштирок этадиганларни ташиш учун Астана шаҳрига қўшимча 45 ўринли 10та автобус ва рухсатномага эга 9та компания тайёр, – деди у.

  Вилоятимизда халқаро кўргазмани тарғиб қилиш ишлари қизғин юритилмоқда. 

 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2017-04-25, 15:17 852
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.