26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маросим қўшиқлари танлови ўтди

Шимкентда Жанубий Қозоғистон вилоят анъа­налар ва урф-одатлар маркази ҳамда ижтимоий онгни янгилаш бўйича минтақавий идоранинг ташаббуси билан қозоқ хал­қининг турли анъанавий ва маросим қўшиқлари танлови  уюштирилди. 

Тадбирнинг мақсади – Юрт­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­бошимизнинг “Ке­ла­­жак­­­­­­­­­­­ка йўлланма: маънавий ян­­­­­­­­­­­­­­­гиланиш” мақоласи дои­ра­­­­­­­­­­­­сида қозоқ халқининг  бу­гунги авлодгача етиб кел­ган қўшиқлар хазинасини тарғиб этиш, маросим қў­шиқлари, халқ куйлари, жум­ладан: ёр-ёр, алла ва бошқа маросимларда айтиладиган куй-қўшиқлар ҳамда деҳқон, овчи, ишчи қўшиқларини тарғиб қилишдан иборат эди.

Қозоғистондаги таниқ­ли фольклорчилар ва му­сиқий тадқиқотчилар жа­нубийқозоғистонлик ба­диий ҳаваскорлар ижро этган қозоқ халқининг анъанавий куйлари, маро­сим қўшиқлари, халқ куй-қўшиқларидан – ал­­­ла, бет­­ашар, марсия, ёр-ёр, ёра­мазон ва бошқаларни тинглаб, баҳолашди. 

Танловда вилоя­ти­миз­­нинг барча туман­ла­ри­дан истеъдод соҳиб­ла­­­­­­­­­­­ри қат­­­­­­нашиб, ўз маҳо­рат­­ларини намойиш этишди. Ғолиблар пул му­­­ко­­­­­­­­фот­­­­лари билан тақ­дир­ла­нишди.

 

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-08-29, 11:00 636
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.