26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳокимлик ва жамият орасидаги кўприк

«AMANAT» партияси Сайрам туман филиали ижроия котиби Қуаниш Сиздиқов 2023 йил якуни ва 2024 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар борасида журналистлар учун брифинг ўтказди.

Бугунги кунда туманда 11та бошланғич партия ташкилоти рўйхатига олинган 7937 нафар «AMANAT» партия аъзоси бор. Ўтган йили партия сафига 324 нафар, жорий йил 1-чорагида эса 49 нафар аъзо қабул қилинди.

Ўтган йили жамоат қабулида 555та шикоят тушса, уларнинг 454таси ижобий ҳал этилиб, 101таси бўйича қонун доирасида маслаҳат берилди. Жорий йилнинг 1-чорагида 140та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 112таси бажарилди, 28таси бўйича маслаҳатлар берилди. 

Ариза ва шикоятлар асосан, ижтимоий масалалар, уй-жой ва ер участкаси олиш, соғликни сақлаш, кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, насиялаштириш каби масалаларга тааллуқли бўлди.

2023 йили ОАВда 70дан зиёд мақолалар, ижтимоий тармоқларда 2700дан зиёд хабарлар эълон қилинди. Амалга оширилаётган барча тадбирлар партиянинг сайловолди дастурида ўз аксини топган. Туман маслаҳатидаги фракция депутатлари бу ишга салмоқли ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. 

– «AMANAT» партияси Давлат раҳбари Қ. Тўқаевнинг эл фаровонлигини яхшилаш борасидаги топшириқларини ҳаётга татбиқ этиб, мамлакатимизнинг тараққиёти йўлида хизмат қилаверади. Зеро, у элимиздаги барча ўзгаришлар ва янгиликларнинг ташаббускори, ҳокимият ва жамият орасидаги кўприкдир, – деди Қуаниш Адирбекули учрашув якунида. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2024-04-20, 02:45 588
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.