26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамжиҳатлик зарур

“АМАNАТ» партияси Туркистон вилояти филиали ижроия котиби Алтинсари Умбеталиев Сайрам тумани аҳолиси ва партиядошлари билан учрашди.

Сафардан мақсад – Қорабулоқ ва Кўлкент қишлоқлари бошланғич партия ташкилотлари раислари Улуғбек Боялиева ва Неъматжон Отаниёзовларнинг 2023 йилда, шунингдек, 2024 йилнинг 1-чорагида олиб борган ишлари ҳақидаги ҳисоботларини тинглаш эди. 

Қорабулоқ қишлоғидаги 4-сонли мактаб-гимназия мажлислар залида маҳаллий аҳоли билан ўтган учрашувда А. Умбеталиев бугунги кунда бир нечта вилоятларда рўй берган фавқулодда вазият муносабати билан  вилоят аҳли ҳам сув тошқинидан жабрланган минтақаларга инсонпарварлик ёрдамини уюштиришда фаоллик кўрсатаётганини таъкидлади. Шунингдек, у партиянинг келгусида амалга ошириши жоиз бўлган вазифаларга тўхталди.

А. Умбеталиев Кўлкент қишлоғидаги Кемал Тўқаев номли хусусий мактабнинг  замонавий технологик базаси ва устозлар тайёрлаган ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишди. Шунингдек, у «Тоза Қозоғистон» акцияси доирасида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечириб, мактаб ҳовлисига кўчат экишда иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Мадияр Алипов, туман маслаҳати депутатлари, фракция аъзолари Муҳиддин Сиддиқов, Ғанишер Раимқулов, Қорабулоқ қишлоғи ҳокими ўринбосари Дилмурод Усмонов, оқсоқоллар, қишлоқ бийлари, фаоллар, “Жастар рухы” ташкилоти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Алтинсари Дуйсенбекули бошланғич партия ташкилотлари раисларининг фаолиятига ижобий баҳо берди ва партия аъзоларини ҳамжиҳатликда ишлашга чақирди.

З. АҲМАДЖОНОВ, 2024-04-20, 03:00 269
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.